Get Mystery Box with random crypto!

Muxlis.uz

Kanal manzili: @muxlisuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 23.26K
Kanalning ta’rifi

Muxlis.uz Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг давлат рўйхатидан ўтган диний-маърифий сайти. Гувоҳнома №0979.
❗️Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин!

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 254

2021-12-14 14:53:12
"Луқмон" сурасидаги фарзанд тарбиясига оид оятлар

Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!

Каналга аъзо бўлиш учун босинг:
https://t.me/muxlisuz
5.9K views11:53
Ochish/sharhlash
2021-12-14 14:16:00
#ФАРЗАНД_ТАРБИЯСИ

Фарзандларни беҳаё сайтлар балосидан сақлашнинг йўллари:

Ота-она ва тарбиячилар замонавий техникаларни тушунишлари лозим;

Сақловчи ва қулфлаб қўйгувчи электиронний программаларни ўрнатиб қўйишлари керак;

Ва ўрнига фойдали дастурларни тушириб беришлари зарур.

Шайх Мунажжид ҳафизаҳуллоҳ

https://telegram.me/Muxlisuz
5.7K views11:16
Ochish/sharhlash
2021-12-14 13:02:01 Агар қизим Фотима ўғрилик қилса ҳам қўлини кесаман

Урва Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилишича, Махзум қабиласидан бўлган бир аёлнинг қилган иши Қурайшни ташвишга солди. Ўша аёл ўғрилик қилганди. Улар: “Бу аёл ҳақида ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга мурожаат қила олади? Бу ишга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг маҳбублари Усома ибн Зайдгина жураът қила олса керак”, дейишди. Шунда Усома у зотга буни айтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ чегараларининг бири (бузилгани)да мендан кечиришимни сўраяпсизларми!?” деб, одамларга хутба қилдилар: “Сизлардан олдингиларнинг ҳалок бўлишига сабаб шу эди: улар орасидан юқори мартабали одам ўғрилик қилса, уни (жазолашни) тарк этишар, агар бечораҳол бир одам ўғрилик қилса, унга жазо белгилашарди. Аллоҳга қасамки, агар (қизим) Фотима бинти Муҳаммад ўғрилик қилса ҳам унинг қўлини, албатта кесаман!” дедилар (Бухорий, Муслим, Сунан соҳиблари, Доримий, Аҳмад, Ибн Ҳиббон ва Табароний ривояти).
Қурайшнинг Бани Махзум қабиласидан бўлган Фотима бинти Асвад ибн Абдулъасад ўғрилик қилганида Қурайш вакиллари уни ҳимоя қилиш ҳақида бош қотира бошлашди. Уни жазодан қутқариб қолиш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга мурожаат қилиб, қўлини кесишни тарк этишни сўрашни лозим кўришди. Лекин бунга ким ҳам журъат қила оларди?! Ўғрилик қилганни жазодан қутқаришни сўрашга кимнинг ҳадди сиғарди? Биргина номзод бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жуда яхши кўрадиган Усома ибн Зайд! Бас, Қурайш Усомадан бу борада Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга мурожаат қилишни илтимос қилди. Усома Қурайшнинг илтимосини Расулуллоҳга етказган эди, у зот ғазаб билан: “Аллоҳ ҳаром қилган ишни содир этган одамни жазодан озод этишимни сўраяпсанми?!” дедилар. Зеро, бу адолатсизлик эди. Сабаби Аллоҳнинг ҳукми ҳамма учун бир хил. Ижтимоий мавқенинг юқорилиги банданинг шаръий жазодан қутулиб қолишига сабаб бўлолмайди.
Қурайшнинг илтимосидан дарғазаб бўлган Расули Акрам одамларга хитоб қилиб шундай дедилар: “Сизлардан аввал ўтган қавм ичида бир обрўли ва мартабали одам ўғрилик қилса, уни жазоламас, кечириб юборар, аммо бир бечора-камбағал одам ўғрилик қилиб қўйса, унга жазо тайинлар эдилар. Мана шу сабаб улар ҳалок бўлдилар. Аллоҳга қасамки, Аллоҳнинг ҳукми ҳамма учун баробардир. Агар қизим Фотима ўғрилик қилса ҳам уни кечирмайман, қилган гуноҳи эвазига қўлини кесаман!”

Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг
“Ғазабнинг давоси” китобидан олинди

https://t.me/muxlisuz
5.7K views10:02
Ochish/sharhlash
2021-12-14 12:37:53 #ЖОНЛИ: “Қуръон мусобақаси – 2021” танловини онлайн кузатиб боринг!

Бугун, 14 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Декабрь – Қуръон қироати ва илмлари фан ойлиги” муносабат билан Таҳфизул Қуръон кафедраси томонидан институт талабалари ўртасида “Қуръон мусобақаси – 2021” кўрик-танлови ўтказилмоқда.

Қуръон мусобақасини қуйидаги ижтимоий тармоқдаги саҳифалар орқали онлайн томоша қилишингиз мумкин:








https://facebook.com/oliymahad
https://www.youtube.com/oliymahad
https://facebook.com/muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
5.5K views09:37
Ochish/sharhlash
2021-12-14 12:14:00
ҒАЗАБЛАНГАН ПАЙТДА ҲОЛАТНИ ЎЗГАРТИРИНГ!

Расулуллоҳ ﷺ суннатларини тиклаймиз

Инсониятнинг Энг Яхшисига яқинроқ

Суннатни ёйинг
https://telegram.me/Muxlisuz
5.7K views09:14
Ochish/sharhlash
2021-12-14 08:00:00
Сиз шу ҳадисга амал қиласиз-ми?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Эр ташқаридан уйга кирса ва аёлига муҳаббат нигоҳи ила қараса ва аёл ҳам эрига муҳаббат нигоҳи ила қараса, у ҳолда Аллоҳ таоло иккисига раҳмат назари ила қарайди".

Аллоҳ таоло оиламизни Ўзининг розилиги ва муҳаббати асосига қурилган мустаҳкам ҳамда бахтиёр оилалардан қилсин!

https://t.me/muxlisuz
6.9K views05:00
Ochish/sharhlash
2021-12-14 06:00:00 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли:
"Бугунги куннинг саҳобаси бўлишни истайсиз-ми?!".

Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!

Каналга аъзо бўлиш учун босинг:
https://t.me/muxlisuz
892 views03:00
Ochish/sharhlash
2021-12-13 21:00:00
Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари
14.12.2021 - Сешанба:

тонг
- 06:18
қуёш - 07:41
туш - 12:22
аср - 15:14
шом - 16:56
хуфтон - 18:17

Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!

https://t.me/muxlisuz
2.3K views18:00
Ochish/sharhlash
2021-12-13 20:13:20 Бир оят тафсири: Нафсига эргашганларга итоат этманг!

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Сиз ўзингизни эртаю кеч Парвардигорларининг юзини – розилигини истаб, У Зотга дуо-илтижо қиладиган зотлар билан бирга тутинг! Кўзларингиз ҳаёти дунё зийнатларини кўзлаб, улардан ўтиб (ўзга аҳли дунёларга боқмасин)! Ва Биз қалбини зикр этишдан ғофил қилиб қўйган, ҳавойи нафсига эргашган ва қилар иши исрофгарчилик бўлган кимсаларга итоат этманг!” (Каҳф сураси, 28-оят).
Ушбу оятда Пайғамбаримиз алайҳиссалом Аллоҳни эртаю кеч зикр қиладиган, У Зотга тасбеҳлар айтадиган, Аллоҳга дуо қиладиганлар билан бирга ўтиришга буюрилиб, дунёга кўнгил қўйган, Аллоҳга ибодат қилмайдиган, маъсият уммонига ғарқ бўлган кимсаларга итоат этишдан қайтарилмоқдалар.
Айтилишича, Қурайш қавмининг ашрофлари Набий алайҳиссалом билан холи ўтиришни, атрофларида камбағал ва йўқсиллар бўлмаслигини талаб қилишганида, мана шу оят нозил қилинган. Шунда Аллоҳ Расулини дунёга муккадан кетганларни деб, заиф ва бечораҳол мўминларни тарк этмасликка, исрофгарлар билан ўтиришни лозим тутмасликка буюрган.
Ушбу оятдан олинадиган хулосалар:
1.
Аллоҳ таоло Расулини Ўзининг розилигини истовчи зокир, обид ва дуогўй бандалари билан ўтиришга амр қилган;
2. Аллоҳ Пайғамбар алайҳиссаломни мол-давлатга ўч, ғафлат уйқусидаги, ҳойи ҳавасларига қул кимсаларга итоат этмасликка чақирган;
3. Қалблар Аллоҳнинг измидадир. Уни Ўзи истаган томонга буриб қўяди.
4. Нафсига қул бўлиш ва исрофгарчилик ғофил кимсаларга хос иллатдир.

Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг
“Камтарлик ва кибр” китобидан олинди

https://t.me/muxlisuz
3.3K views17:13
Ochish/sharhlash
2021-12-13 15:30:00
Ватан остонадан бошланади

Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

Аллоҳ йўлида яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/Muxlisuz
5.0K views12:30
Ochish/sharhlash