Get Mystery Box with random crypto!

Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими бошчилигидаги уюшган гуруҳга ни | Muttahambankirlar

Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими бошчилигидаги уюшган гуруҳга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бахром Хайдаров шаҳар ҳокими бўлгунга қадар молия бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган. Жиноятларининг катта қисмини ҳам айнан шу лавозимда эканлигида амалга оширган бўлса керак. Хайдаров молия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган пайтлари вилоят ҳокимининг ишонган кадрларидан эди. Вилоят ҳокимининг топшириқларини сўзсиз ижро қиларди. Айнан Абдурахмонов Хайдаровни Андижон шаҳрига ҳокимликка қўйган.

Хайдаров шаҳар ҳокимлиги даврида Андижон шаҳар ҳудудидан 2 гектарга яқин ерни ноқонуний ажратган. Балки, ундан ҳам кўпдир. Одатда, шаҳардаги ҳар бир сотих ер вилоят ҳокимининг рухсати билан ажратилади. 2 гектар эса сўроқсиз ажратилганлигига ишониб бўлмайди.

Жиноий гуруҳнинг яна бир аъзоси Андижон шаҳрининг собиқ прокурори Қурбонали Асқаров жуда ўзига ишонганлардан эди. Атрофидагилар бу даражада ишончини вилоят ҳокимининг жияни эканлиги билан боғлашар эди.

Андижонда туман ҳокимлари, ўринбосарлар, бошқарма бошлиқлари, помошниклар (вилоят ҳокимининг ёрдамчиси 400 минг доллар пора билан қўлга тушгани ҳақида миш-мишлар тарқаганди) қамалаверади лекин вилоят ҳокими оппоқ бўлиб қолаверади.