Get Mystery Box with random crypto!

ГУЛИМНИ ҚУРИТИБ ҚЎЙДИ, АЖРАШИШНИ ИСТАЙМАН, СУДЪЯ ЖАНОБЛАРИ! М | Мутолаа завқи

ГУЛИМНИ ҚУРИТИБ ҚЎЙДИ, АЖРАШИШНИ ИСТАЙМАН, СУДЪЯ ЖАНОБЛАРИ!

Мутолаа вақти: 2 дақиқа, 27 сония

Саксон ёшлардаги чол-кампир маҳкама залида ўта ғамгин ҳолда навбат кутишарди. Чол қайсардек кўринар, кампир ҳам ғазабга тўлиб тургандек эди. Судъя кампирга қараб; «Қани опажон, айтинг-чи, эллик йиллик турмушингизни тугатишга олиб борадиган даражада сизни ғазаблантирган нарса нима?» деб сўрабди.
Кампир чукур нафас олиб, сўзлашга киришди: « Бу одамдан тўйиб кетдим. Ортиқ чидаёлмайман. Яшашдан чарчадим».
Мухбирлар, газетачилар бу тарихий лахзани кутишаётган эди.
Эртанги газета сарлавҳалари зеҳнларида шундай жонланди.: «Шов-шув... Эллик йиллик турмушнинг бузилиш сабаби».
Қисқагина жимжитликдан сўнг опахон сўзида давом этди: «Ўғлим, менинг бир садаф гулим бор эди. Бу одам билмайди, у менга берган гуллар орасидан бир япроғини юлиб олиб, ерга экдим ва ўстирдим. Роппа-роса эллик йил уни парвариш қилдим. Фарзандимиз йўқ эди. Уни фарзандим деб билдим. Маълум вактдан сўнг гул қурий бошлади. Ўша вақт ҳар кеча қуёш чиқмасдан олдин унга бир коса сув қуяман, деб қасам ичдим. Шундай қилса, яхши бўлишини эшитгандим. Эллик йил давомида шу ишни қилдим. Аммо мана бу ярамас одам бирор марта туриб «Мен сув куяй», демади. Шундай бўлса-да, ҳеч нарса демадим. Ўтган кеча чарчаганимдан ухлаб қолиб, уйғона олмадим. Гул сувсиз қолиб, қуриб қолди. Ўйлаб кўринг-а, шу инсонга боримни бердим, умримни у билан ўтказдим.
У эса бирор марта ҳам «Мен сув куяй», демади.
Судья чолга юзланиб, «Сиз нима дейсиз, отахон?» деди.
Чол ҳассасига суянганча, базўр курсига яқинлашди, айбдор ва хижолатли оҳангда шундай деди: «Ҳарбий хизматни Жумҳурият кўшкида боғбонлик қилиб ўтадим. У чиройли боғга ойлар вақтимни сарфладим. Аёлимни ҳам ўша ерда учратдим. Унга берган садаф гулларни мехр билан парвариш қилиб, ўстирган эдим. 50 йил аввал унга энг чиройли гуллардан бир гулдаста бердим. Турмуш қурганимизнинг илк кунларида бўйин оғриғи сабаб шифокорга олиб боргандим. Шифокор «Кечаси узок ётса, буйнида охак пайдо бўлади, балки бундан ҳам каттароқ муаммо пайдо бўлиши мумкин», деди. У ҳар кеча харакат қилиши керак эди. Ўша кунларда аёлим яхши кўрган бу гул қурий бошлади. Унга «Кечаси суғорсанг, қуриб қолмайди», дедим. Ҳар кеча уни уйғотиб, гул суғоришини кузатардим. Мен аёлимнинг «фарзандим» деб билган гулларини суғоришини томоша қилардим. Ҳар оқшом у суғориб, ухлагач, мен ўрнимдан туриб, сувни тўкиб ташлардим, чунки садаф гули сувни ёктирмайди. Лекин, афсуски, кеча кечаси мен ҳам уйғона олмадим, нима дейсиз, қарилик. У мени айблади, лекин гап нимадалигини тушунтириб бера олмадим.
Судья, мухбирлар, маҳкама залидаги ҳамма йиглар эди...

"Уйимиз жаннатга айлансин" китобидан

@mutolaa_zavqdir