Get Mystery Box with random crypto!

САРДОБАДАГИ МАСЖИД ОБОД БЎЛМОҚДА Куни кеча ЎМИ масъул ходими | Muslim.uz

САРДОБАДАГИ МАСЖИД ОБОД БЎЛМОҚДА

Куни кеча ЎМИ масъул ходими Искандар домла Ҳалилов Сардоба туманидаги “Алишер Навоий” масжидига ташриф буюриб, жоменинг қайта қуриш ишларини кўздан кечирдилар, масжид ходимлари, қурувчи ва ҳашарчилар ҳолидан хабар олиб, қурилиш бўйича ўз таклиф ва тавсияларини бердилар.

Шу кунга қадар масжид том қисми ёпилган, бинонинг ички сувоқ ишлари якунланган бўлиб, ҳозирда ташқи сувоқ ва ички пардозлаш ишлари қилинмоқда.

Маълумот учун, ушбу жоме масжид Сардобадаги сув омборида юзага келган фавқулодда ҳолат натижасида катта зарар кўрган эди. Орадан кўп ўтмасдан ҳудуддаги масжидларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳомийларни жалб қилган ҳолда, қайта қуриш ва таъмирлаш ишларини бошлаб юборганди... ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar