БУГУН, 2021 йил 25 май, сешанба куни соат 20:00 дан бошлаб, онлайн сийрати набавия суҳбатларининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.
Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтининг катта устози, Ислом тарихи ва сийрат илмлари бўйича тажрибали олим – Абдул Азим Зиёуддин ўғлининг онлайн сийрати набавия суҳбатлари тақдим этилади.
Анас ибн Моликдан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирорталарингиз мени фарзандидан, ота-онасидан ва одамларнинг барчасидан кўра, кўпроқ яхши кўрмагунча ҳақиқий мўмин бўлолмайди”, деганлар.
Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!