Get Mystery Box with random crypto!

Намоз ўз эгасининг гуноҳ ва хатолари ўчирилишига сабаб бўлади. | Muslim.uz

Намоз ўз эгасининг гуноҳ ва хатолари ўчирилишига сабаб бўлади.

Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар:
أرَأيْتُمْ لَوْ أنَّ نَهْرَاً بِبَابِ أَحَدِكُمْ يَغْتَسِلُ مِنْهُ كُلَّ يَوْمٍ خَمْسَ مَرَّاتٍ، هَلْ يَبْقَى مِنْ دَرنهِ شَيْءٌ؟ قالوا: لا يَبْقَى مِنْ دَرنهِ شَيْءٌ، قَالَ: فَذلِكَ مَثَلُ الصَّلَوَاتِ الخَمْسِ يَمْحُو اللهُ بِهِنَّ الخَطَايَا

(متفق عليه عن أبي هريرة رضي الله عنه)

яъни: “Биронтангиз эшиги олдидан ариқ оқиб ўтса, у ўша ариқда бир кунда беш маҳал чўмилса, унда кир қоладими?” – деб сўрадилар. Шунда саҳобалар: “Йўқ, ҳеч қандай кири қолмайди” – дедилар. У зот: “Беш вақт намоз ҳам шунга ўхшайди. Аллоҳ у билан гуноҳларни кетказади”
(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar