Get Mystery Box with random crypto!

#Етти_кунга_етти_китоб #Эътиқод_дурдоналари: ТИЛИ ВА ҚАЛБИГА | Muslim.uz

#Етти_кунга_етти_китоб
#Эътиқод_дурдоналари:
ТИЛИ ВА ҚАЛБИГА ҲАҚ ЖОРИЙ БЎЛГАН ИНСОН (Умар розияллоҳу анҳу)

ТИЛИ
ВА ҚАЛБИГА ҲАҚ ЖОРИЙ БЎЛГАН ИНСОН

36 - وَلِلْفَارُوقِ رُجْحَانٌ وَفَضْلٌ عَلَى عُثْمَانَ ذِي النُّورَينِ عَالِى



Маънолар таржимаси:

Фаруқ (розияллоҳу анҳу) олий Усмон зиннуройн (розияллоҳу анҳу)дан ортиқ ва афзал бўлган.



Назмий баёни:

Фаруқнинг устунлик, ортиқлиги бор

Бўлса ҳам Зиннуройн, олий фидокор.



Луғатлар изоҳи:

لِ – “шибҳи мулк” (мулк кўринишидаги) маъносида келган жор ҳарфи.

الْفَارُوقِ – жор мажрур мубтадосидан олдин келтирилган хабар.

رُجْحَانٌ – хабаридан кейин келтирилган мубтадо.

فَضْلٌ – маътуф.

عَلَى – “истиъло” (устун бўлиш) маъносидаги жор ҳарфи.

عُثْمَانَ – жор мажрур رُجْحَانٌва فَضْلٌ га мутааллиқ.

النُّورَينِ ذِي – мажрур исмга сифат бўлгани учун ي ҳарфи билан эъробланиб турибди.

عَالِى – сифатнинг сифати.



Матн шарҳи:

Абу Бакр розиялоҳу анҳудан сўнг валийларнинг улуғи Умар розияллоҳу анҳу ҳисобланади. Умар розияллоҳу анҳунинг насаби қуйидагича бўлган: Умар ибн Хаттоб ибн Нуфайл ибн Абдулуззо ибн Риёҳ ибн Абдуллоҳ ибн Қурут ибн Ризоҳ ибн Адий ибн Каъб ибн Луъай. Куняси Абу Ҳафс бўлган. Умар розияллоҳу анҳу нубувватнинг олтинчи йилида Исломни қабул қилган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўттиз тўққизта эркак ва битта аёл киши Исломга кирган эдилар. Сўнгра Умар Исломга кирди ва улар қирқта бўлдилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом ушбу оятни олиб тушди:

﴿يَٰأَيُّهَا ٱلنَّبِيُّ حَسۡبُكَ ٱللَّهُ وَمَنِ ٱتَّبَعَكَ مِنَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ٦٤﴾

“Эй Пайғамбар! Сизга ва Сизга эргашган мўминларга Аллоҳ кифоядир”[1].

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло ҳақни Умарнинг тили ва қалбига жорий қилган, у Фаруқдир, Аллоҳ таоло унинг воситасида ҳақ билан ботил орасини ажратди”, – деганлар. Абу Умар Заквондан ривоят қилинади: “Оишага Умарни ким Фаруқ деб номлаган”, – дедим. У: “Набий алайҳиссалом номлаганлар”, – деди”...ᅠ
ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar