Get Mystery Box with random crypto!

РАМАЗОНДАН СЎНГ НИМА ҚИЛАМАН? (БИРИНЧИ МАҚОЛА) Бисмиллаҳир Ро | Muslim.uz

РАМАЗОНДАН СЎНГ НИМА ҚИЛАМАН? (БИРИНЧИ МАҚОЛА)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазон ойида ўзининг вақтини ва молини Аллоҳнинг тоатига сарфлаган ақлли мусулмон ўзига энг муҳим саволни бериши керак, бу ҳам бўлса «Рамазон ойидан сўнг нима қиламан?» деган саволдир.

Эй биродар билингки, Аллоҳ таоло яхшилик эшикларини йил давомида осон ва енгил ҳолда очиб қўяди. Бахтли инсон бу яхшиликлардан ўз насибасини олишга шошилган инсондир. Шунинг учун Аллоҳдан муваффақият сўраган ҳолда қуйида ўзимга ва биродарларимга Рамазондан кейинги баъзи яхшилик эшикларини эслатиб ўтишни хуш кўрдим:

Кечалари қоим бўлишни давом эттириш

Намоз бу банда ва унинг Роббиси ўртасидаги риштадир. Агар мусулмон таровеҳ намози ва Рамазоннинг охирги ўн кунлигидаги ибодатларга одатланган бўлса Рамазондан кейин ҳам кечалари намоз ўқиш унга осон бўлади. Кечаси банда ўз Роббиси билан ёлғиз қолади. Бундан фойдаланиб унга истиғфор айтади ва Аллоҳдан дунё ва охират ҳожатларини сўрайди. Эй биродар, агар кечаси тура олмасангиз уйқудан аввал бир неча ракат намоз ўқинг ва билингки кечаси ибодат қилиш солиҳлар ва Аллоҳга мухлис бўлган зотлар одатидур. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Уларнинг ёнбошлари ўрин-жойларидан йироқ бўлур (яъни, тунларни ибодат билан ўтказишиб, оз ухлайдилар). Улар Парвардигорларига қўрқув ва умидворлик билан дуо-илтижо қилурлар ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилурлар”. (Сажда сураси, 16-оят)...ᅠ
ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar