Get Mystery Box with random crypto!

Табриклаймиз! Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳулл | Muslimaat.uz

Табриклаймиз!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг "Ислом тарихи" китоби асосида бўлиб ўтган билимлар мусобақасида иштирок этган барча опа-сингилларимизга ўз ташаккуримизни билдирамиз.  Изоҳларда 30 нафарга яқин мухлисларимиздан жавоблар  олдик. 

10 май куни каналимизда берилган саволларимизга энг биринчи сонияларда тўғри, ўзгартиришларсиз жавоб берган мухлисамиз Зубайда Саттарова (Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани) мусобақамиз ғолибаси деб топдик. Ғолиблик муборак бўлсин!

Ҳар  жума куни, соат: 15:00 да  шу китоб асосида билимларимизни синаймиз. Ким тез ва тўғри жавоб берса, мусобақа ғолибаси бўлади. Жавобларни изоҳларда қолдиринг.  Ғолибага совғаларимиз бор.

Телеграм | Фасебоок

Инстаграм | Ютубе