Get Mystery Box with random crypto!

MUSLIHKG

Telegram kanalining logotibi muslihkg — MUSLIHKG M
Telegram kanalining logotibi muslihkg — MUSLIHKG
Kanal manzili: @muslihkg
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 213

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 8

2022-11-04 23:47:50 Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир куни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларида ўтирган эдик. Бир пайт кийимлари оппоқ, соч-соқоли қоп-қора, устида сафар аломати кўринмаётган (кийимларига гард қўнмаган-ки, узоқдан сафар қилиб келибди, десак) ва биронтамиз ҳам уни танимайдиган бир киши тўсатдан пайдо бўлди. У Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб ўтирди, икки тиззасини (Росулуллоҳнинг) тиззаларига тиради (юзма-юз, бақамти бўлиб ўтириб олди), икки қўлини (ўзининг) сони устига қўйиб, «Эй Муҳаммад, менга Ислом ҳақида хабар бер», деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ислом – «Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва албатта, Муҳаммад Унинг элчисидир», деб гувоҳлик беришинг, намоз ўқишинг, закотни беришинг, Рамазон (ойи) рўзасини тутишинг ва йўлига қодир бўлсанг Байтга (Каъбага) ҳаж қилиб боришинг», дедилар. У: «Тўғри айтдинг», деди. Унинг ишидан ажабландик: ўзи сўраб, (жавобни) ўзи тасдиқлаяпти. Кейин: «Менга иймон ҳақида хабар бер», деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Иймон) Аллоҳга, Унинг малоика-фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига ва қадарнинг яхшию ёмонига иймон келтиришинг», дедилар. У (одам): «Тўғри айтдинг», деб, кейин «Энди эҳсон ҳақида хабар бер», деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Эҳсон) Аллоҳга Уни кўриб тургандек ибодат қилишинг. Агар Уни кўрмасанг, У сени кўради (биринчи ҳолатдагидек ибодат қила олмасанг, унда иккинчи ҳолатдагидек – Аллоҳ сени кўриб турганини ҳис қилиб, Унга ибодат қил)», дедилар. У (савол беришда давом этиб): «Қиёмат (қачон бўлиши) ҳақида хабар бер», деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У ҳақида сўралувчи сўровчидан илмлироқ эмас (сен унинг қачон бўлишини билмаганингдек, мен ҳам бу ҳақида ҳеч нарса билмайман)», дедилар. У: «Унда унинг аломатлари ҳақида хабар бер», деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Аломатлари) чўри ўз бекасини туғиши (фарзанд улғайиб ўз онасига худди чўрисидек муомала қилиши), ялангоёқ, яланғоч, қашшоқ, (олдин) қўй боқиб юрган кишилар баланд-баланд бинолар қуришда ўзаро мусобақага киришиши», дедилар. Кейин у одам кетди. Бир муддат жим туриб қолдик. Кейин (Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Эй Умар, бу савол берувчи кимлигини биласанми?» – дедилар. «Аллоҳ ва Росули билгувчироқ», деб жавоб бердим. (Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам) «У Жибрил. Сизларга динингизни ўргатиш учун келган эди», деб айтдилар”.

Муслим (8) ривоят қилган.
57 views20:47
Ochish/sharhlash
2022-11-04 23:47:47
Ибн Аббос رضي الله عنه айтди:
«Эркаклар ожиз яратилгандир, чунки улар аёллардан узоқ туришолмайди».

«Тафсир ибн Аббос», Нисо: 28.
57 views20:47
Ochish/sharhlash
2022-10-28 17:46:00 Абу Бакр ал-Халлол ривоят қиладилар, Ҳассан ибн Хайсам ал-Баззар унга айтди:

Мен Аҳмад ибн Ҳанбалга «Илм олишим кераклигини, аммо онам буни тақиқлаяпти, ва савдо билан шуғулланишимни хоҳлашини», айтдим. Имом Аҳмад менга шундай жавоб берди: «Онанг билан хушмуомала бўл ва унинг розилигини изла, лекин илм излашни ҳам тарк қилма».

«Табоқатул-Ҳанабила», (1/105).
70 views14:46
Ochish/sharhlash
2022-10-06 17:28:31
80 views14:28
Ochish/sharhlash
2022-09-21 12:59:17
Misrdan lavhalar...

Misrda koʻp duch kelishingiz mumkin boʻlgan xolat ekan.
79 views09:59
Ochish/sharhlash
2022-09-20 17:00:51
Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال ابن القيم رحمه الله:
"الحلم لقاح العلم، فَإِذا اجتمعَا حصلت سيادة الدُّنيَا وَالآخِرَة، وَحصل الانتِفَاع بِعلم العَالم، وَإِن انفَرد أَحدهمَا عَن صَاحبه؛ فَاتَ النَّفع وَالانتِفَاع".

[الفوائد ص١٩٩].

«Ҳалимлик илмнинг йўлдошидир. Агар иккаласи жамланса дунё ва охират бошқаруви ҳосил бўлади ва олимнинг илмидан фойдаланилади, агар бир кишида иккисидан бири яккаланиб қолса: фойда ҳам, фойда бериш ҳам тўхтайди».

«Фавоид», 199

@FASBIRUZ
97 views14:00
Ochish/sharhlash
2022-09-20 17:00:48
УСТОЗ АБУ ҲОЛИД РОҲИМАҲУЛЛОҲ

@FASBIRUZ
76 views14:00
Ochish/sharhlash
2022-09-19 14:40:26
#0939_

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Номаҳрамга назар солиш шайтоннинг заҳарли ўқларидан бир ўқдир. Нигоҳини ҳаромдан тўсмаган кимсанинг ҳасрат-надомати давомли бўлади».

Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ айтди:
«Аёлларга қарашдан кўзини тиймаган кимса фитнага тушиши муқаррардир. Зеро, номаҳрам аёлга қараш иблиснинг заҳарли ўқларидан бир ўқдир».

«Фатаво», 19/237.
110 views11:40
Ochish/sharhlash
2022-09-19 06:47:13
109 views03:47
Ochish/sharhlash