Get Mystery Box with random crypto!

ЗАМОНАВИЙ МАҚОЛЛАР Шошган талаба ижарага ёлчимайди. | "МУШТУМ" журнали расмий канали

ЗАМОНАВИЙ МАҚОЛЛАР

Шошган талаба ижарага ёлчимайди.
* * *
Ўғил уйлантирганга қирқ йил тегма.
* * *
Ўғри ўғри эмас, қўлга тушган... ёрдамчи ўғри.
* * *
Прокурордан тўкилгани – судьяга...
* * *
Маддоҳни маддоҳ десанг, бўйи бир қарич ўсади.
* * *
Ўтирган қиз ўрнини топмайди.
* * *
Гази йўқ билан гази борнинг нима иши бор?
* * *
Ҳўл хода ходанг бўлмас, ёлғончи доданг бўлмас.
* * *
Ҳоким яширганни ҳеч ким тополмайди.
* * *
Депутатнинг ҳам қулоғи бор.

Тошпўлат ҚАЛАНДАР

Каналга обуна бўлинг
https://t.me/mushtumjurnali