Get Mystery Box with random crypto!

МУНИС ОНАМ

Telegram kanalining logotibi munisonam — МУНИС ОНАМ М
Telegram kanalining logotibi munisonam — МУНИС ОНАМ
Kanal manzili: @munisonam
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 4.58K
Kanalning ta’rifi

🌸 MUNIS ONAM ☘
kanali
Ushbu kanalni onajonimga bag'ishlayman !
Sizlardan xam onalarimiz xaqida shirin so'zlaringizni kutib qolaman !
Xurmat bilan
@MunisOnam @Xafizahon
реклама ва табриклар учун
@jasminakxon
@kozimbee2007 мурожат қилинг

Ratings & Reviews

4.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2021-02-13 21:30:42
257 viewsمُحَمَّد شَرِ يف, 18:30
Ochish/sharhlash
2021-02-13 20:08:32
Бугунги кунни хотиржамликда саломатликда ўтказдингизми.

Кўча ишлари, югур-югурлардан кейин уйга келдингиз уй ишлари, фарзандларингиз тўпалони, худди хеч ким сизни чарчаганингизни тушунмаётгандек гўё.
Булардан чарчадингизми?
Ха албатта чарчадингиз...

Бу чарчоқни нима деб аташ мумкин, биласизми?

Албатта бу БАХТ !!!

Саломатсизки югур югурлар бор, югуриб юрибсиз..
Уйингиз борки , уй ишлари бор.
Фарзандларингиз бор, уларнинг сизни чарчатган тўпалони бор.
Шундай экан, сиз бахтлисиз, бундай бахтдан вос кечармидингиз?

Албатта йўқ!
Шундай экан бу бахтни авайлаб асранг, сизни бу бахт хеч қачон тарк этмасин!
Тунингиз осуда ўтсин азизим!
563 views✿𝕏𝕒𝕗𝕚𝕫𝕒✿, edited  17:08
Ochish/sharhlash
2021-02-13 19:47:25
Ушбу дуони ўқиган кунимдан бошлаб ҳеч қандай ёрдамга эҳтиёж сезмадим!!!

Ушбу дуони сизга илиндик! Сиз ҳам яқинларингизга улашинг
606 views✿𝕏𝕒𝕗𝕚𝕫𝕒✿, 16:47
Ochish/sharhlash
2021-02-13 19:45:29 Аллохнинг адолати…

Ривоятларга кўра, бир куни Мусо (а.с.):
- Аллохим, баъзи инсонлар золимларнинг зулми жазосиз қолаверади, деб хисоблайди, – дедилар. - Холбуки, Сенинг адолатинг мухаққақ юзага чиқади, золим зулмининг жавобини, албатта, олади. Менга шундай ўрнак кўрсатки, уни эшитган кишилар зулм ва хақсизлик қилишдан тийилсин. Қилган ишига жазо тайин эканини билсин.
У зот Мусо (а.с.)га шундай жавоб бўлди:
- Эй Мусо, сахрода тўрт йўл кесишган жойдаги дарахт ортига беркиниб, чашма бошида бўладиган воқеаларни кузатсангиз, золим зулмининг жавобини қандай олишини кўрасиз...
Мусо (а.с.) айтилган жойга бориб, дарахтлар орасига беркиндилар. Бир пасдан кейин отлиқ киши келди. Отдан тушиб, елкасидан хуржунини олиб, чашма бўйига ўтирди. Емагини еб, чашма сувидан ичиб, чарчоғи чиққач, отига миниб кетди. Ичида олтинлари бўлган хуржунини эса унутиб қолдирди.

Отлиқдан кейин келган йигит сув ичаркан, чашма бўйидаги хуржунга кўзи тушди. Ичида олтинлар борлигини билди, у ёқ-бу ёққа қараб, хеч ким йўқлигини кўргач, хуржунни олиб кетди. Унинг ортидан кўзи ожиз қария келди. Сув ичиб, бир пас дам олиш учун дарахт соясига ўтирди. Шу пайт отлиқ киши қайтиб келди ва хуржунини қидира бошлади. Кўрдики, кекса чолдан бошқа кимса йўқ, демак, хуржунини шу одам беркитган. Ғазаб билан қарияга бақира кетди:
- Тўғрисини айт, хуржунимни қаерга беркитдинг? Тезда пулларимни қайтар, бўлмаса, ўлдираман!..
- Мен кўзи ожиз одам бўлсам, - деди чол, - хуржунингни қаердан биламан?!
Ғазаби қўзиган отлиқ алдаяпти деб ўйлаб, чолни бир уришда ўлдириб қўйди ва отига миниб жўнаб қолди. Воқеа­ларни кузатиб турган Мусо (а.с.) Аллохга нидо қилиб, сўрадилар:
- Парвардигоро, отлиқнинг хуржунини унинг ортидан келган йигит олиб кетди. Жазони эса ундан кейин келган қария олди. Бу ерда адолат қани?
Аллох таолодан шундай хитоб бўлди:

- Эй Мусо! Одамлар шундай - ходисаларнинг сиртига қараб хулоса чиқарадилар, ичидаги қадарнинг адолатини эса кўрмайдилар. Чашма бўйидагилар аввалда қилган ишларига жавоб олишди. Яъни, олтинлар солинган хуржунини чашма бошида унутган отлиқ, ўз вақтида қўлида хизмат қилган фақир кишининг хақини бермаган. Унинг хуржунини олиб кетган йигит ўша фақир хизматчининг ўғли. Хуржундаги пуллар отасининг хақи эди, уларни олиб кетди. Адолат шу тахлит юзага чиқди. Ўлган қария эса осганда осган, кесганда кесган золимлардан эди. Умри зулм қилиш билан ўтган, энг сўнгида отлиқнинг отасини бир мушт уриб ўлдирган, қотиллиги яширин қолди деб ўйлаганди. Нихоят куни келиб отлиқ пулини ўғирлаган гумон қилиб, қарияни бир мушт уриб ўлдирди.
Эй Мусо, бандаларимга айтингки, хикматини билмаган воқеаларидан норози бўлишмасин. Билсинларки, кишининг кишига қилган зулми жазосиз қолмайди. Бамисоли отлиқ одам ишчисига бермаган хақни хуржун тўла олтин билан тўлагани, отасини бир уришда ўлдирган кишини худди ўшандай ўлдиргани сингари...
416 views 786, 16:45
Ochish/sharhlash
2021-02-13 19:39:15 Қоронғу жойдаман.... На нур, на чироқ.
Йўқ бирор сухбатдош, дўст ёки ўртоқ.
Лек бирдан хамма ёқ ёришар, эй вох!
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.

Ўзимга қарайман олиб бир оз тин.
Эгнимда оқ, енгсиз, ёқасиз кийим.
Сўроқ фариштаси тинглаб турар жим.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.

Оғир тупроқлар ҳам парга бўлар тенг.
Амал дафтаримни ўнгдан бергин денг.
Тор манзил маконим бўлиб кетар кенг.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.

Савол жавоблардан ўтиб тез, осон.
Гунохларим бир-бир кечирилган он.
Йўл оламан тўғри жаннатга томон.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.

Кавсар сувларидан бахраманд бўлай.
Хуру-ғилмонларнинг сафида турай.
Бошимга нурдан бир ажиб тож кияй.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.

Бунда керак эмас шон шухрат, эъзоз...
Керак эмас таом, зеб-зийнат, пардоз.
Етти осмон узра этаман парвоз.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.

Маккада, Каъбани қилганда тавоф.
Қўлингдан тушмасин бу буюк китоб.
Ҳар харфига ўнта ёзилар савоб.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.

Жон болам. Дилбандим. Қуёшим. Ойим.
Аллоҳ каломини ўқиб юр доим.
Илмига илм қўш Қодир Худойим.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса,
Набирам мен учун Қуръон ўқиса.

Хаммамизнинг фарзандларимиз орқамизда қолиб, бизлар учун Қуръон тиловат қиладиган қори, қория инсонлар бўлишсин, АМИН...
504 views✿𝕏𝕒𝕗𝕚𝕫𝕒✿, 16:39
Ochish/sharhlash
2021-02-13 17:04:05
#shunchaki
Дилингизга ҳамиша хайрли нарсаларни жойланг, чунки дилдаги тилга кўчади, тилдаги дуоларга. Унутманг, ҳар дуонинг бажоси бор...
619 views✿𝕏𝕒𝕗𝕚𝕫𝕒✿, edited  14:04
Ochish/sharhlash
2021-02-13 16:22:06
#Насиҳат
Агар тонгдан аввалги қароринг бомдодга уйғониш бўлмас экан, кунингни қолган қисмини режалашингдан қиймат йўқдир. Чунки, сен муваффақиятни бошдаёқ қўлдан чиқарибсан!
643 views✿𝕏𝕒𝕗𝕚𝕫𝕒✿, edited  13:22
Ochish/sharhlash
2021-02-13 16:22:06 Дунёдаги энг лаззатли нарса нима?

Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Дунё аҳлининг бечоралари дунёдаги энг лаззатли нарсани тотмасдан ундан чиқадилар".
У кишидан: "Дунёдаги энг лаззатли нарса нима?" деб сўрадилар.
Молик ибн Динор: "Аллоҳ таолони таниш ва Унга муҳаббат қўйиш", деб жавоб бердилар.
591 views✿𝕏𝕒𝕗𝕚𝕫𝕒✿, edited  13:22
Ochish/sharhlash
2021-02-13 15:45:46
БИЛАСИЗМИ..?

Атрофдагилар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари ҳақида бош қотирманг, бу - эркинликнинг асоси.

Бизнинг ҳар қандай фикру хаёлимиз, албатта, ҳаётга кўчади, бу - воқеликнинг асоси.

Ўзингизни борингизча қабул қилинг ва борингизча яхши кўринг, бу - гўзалликнинг асоси.

Ўзингизни ҳам, бошқаларни ҳам танқид қилаверманг, бу - аҳилликнинг асоси.

Меҳр-муҳаббат ҳадя этинг ва севган инсонингизни ўзгартиришга уринманг, бу - севгининг асоси.

Аввало беришни, сахийликни, кейин эса олишни, қабул қилишни ўрганинг, бу - бадавлатликнинг асоси.

Камроқ ўйланг, кўпроқ севининг, гўзалликлардан баҳра олинг, бу - бахтнинг асоси.....


Биз билан бир қадам олдинда бўлинг дўстларга улашинг
602 views✿𝕏𝕒𝕗𝕚𝕫𝕒✿, edited  12:45
Ochish/sharhlash
2021-02-13 15:44:19
ИЛОЖИ БЎЛСАЙДИ...

Фарзандимни бошқатдан улғайтиришнинг иложи бўлсайди:
– Хатоларини тинмай юзига солиш ўрнига, у билан яқинроқ бўлишга ҳаракат қилардим;
– ўйин соатларини чегараламас, қувнаб-яйраётганини завқ билан кузатардим;
– унга нисбатан зўраки жиддийликни йиғиштириб, шафқатлироқ бўлардим;
– арзимаган нарсага койийвермай, кўпроқ қучоқлардим;
– доим қўпол муомалада бўлмай, унинг ўзига ишонч туйғусини ривожлантирардим;
Агар иложи бўлсайди ...

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан
643 views✿𝕏𝕒𝕗𝕚𝕫𝕒✿, edited  12:44
Ochish/sharhlash