Get Mystery Box with random crypto!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Яхшилаб қуло | Миррахмат Мўминов Шахсий қарашлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

«Яхшилаб қулоқ солинглар: Мендан кейин шундай амирлар бўладики, ким улар орасига кирса, ёлғонларини тасдиқласа ва зулм-зўровонликларига ёрдам берса, у мендан эмас, мен ҳам ундан эмасман. У (охиратда) менинг ҳавзимдан сув ичмайди. Ким уларнинг орасига кирмаса, зулмларига ёрдам бермаса ва ёлғонларини тасдиқ этмаса, у мендан, мен ҳамунданман. У ҳавзимдан сув ичади».(Термизий ривояти)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Сизлар (улар қилаётган айрим ишларини) маъруф деб, (айримларини) мункар деб биладиган амирлар бўлади. Ким уларга қарши курашса, нажот топади. Ким улардан йироқ юрса, саломат қолади. Ким улар билан аралашиб юрса, ҳалок бўлади».(Табароний ривояти)