Get Mystery Box with random crypto!

Овқатланиш пайтидаги ёқимсиз ишлар Овқатланиш пайтида ёқимсиз | Mujizaviy gozaik

Овқатланиш пайтидаги ёқимсиз ишлар

Овқатланиш пайтида ёқимсиз саналган ишларни қилиш одамларга хуш келмайди. Уларнинг иштаҳасини бўғиб қўяди. Овқатдан ҳам барака кўтарилади.
Овқатланиш одобига тўғри келмайдиган макруҳ (ёқимсиз) ишлар 3 хил турга бўлинади:
I) Овқат ейишдаги макруҳ ишлар:

1. Чап қўлда овқатланиш;
2. Оғзидагини ютмасдан овқатга қўл чўзиш;
3. Тик туриб ёки юриб овқатланиш;
4. Ёнбошлаб ёки оёқни узатиб овқатланиш;
5. Оғзида овқат билан гапириш;
6. Чапиллатиб ейиш, ҳўриллатиб ичиш;
7. Шошиб овқат ейиш;
8. Имиллаб овқат ейиш;
9. Овқатга пуфлаш;
10. Тўйгандан сўнг ҳам еявериш.

II) Ўзини тутишдаги макруҳ ишлар:

1. Овқатни айблаш;
2. Ёқимсиз сўзларни гапириш;
3. Дастурхонга қараб йўталиш, аксириш;
4. Бурун, тиш ёки қулоқ кавлаш;
5. Бирор ерини қашлаш.

III) Бошқалар билан овқатланишдаги макруҳлар:

1. Овқатга чақирганда тез келмаслик;
2. Катталардан аввал овқатни бошлаш;
3. Бировнинг оғзига ёки овқатига қараш;
4. Таомнинг яхшисини ўзига олиш;
5. Бировнинг олдидагини олиб ейиш;
6. Ҳаммадан аввал қўлни тортиб олиш;
7. Одамлар еб бўлгандан сўнг ҳам еявериш;
8. Бошқалардан тез ва кўп ейиш;
9. Ҳаммадан кўп гапириш;
10. Сукут сақлаб ўтириш.
Булардан ташқари қошиқ ва идишларни қаттиқ тақирлатиш, тўкиб-сочиб овқатланиш ҳам яхши эмас. Синган ва дарз кетган идишда овқат ейиш соғлиқ учун зарарли.

"Бола – одоби билан азиз" китобидан

Bizning manzil @Maruzalauz
Ustoz domlalarni maruzalari
https://telegram.me/joinchat/vuYqms_rvmhmZWQy