Get Mystery Box with random crypto!

​​​​​​​​​ НАФЛ РӮЗАЛАРНИ КАНДА ҚИЛМАЙ ТУТИБ ЮРАДИГАН АЗИЗЛАРИМ | Muhsinatlik sari

​​​​​​​​​ НАФЛ РӮЗАЛАРНИ КАНДА ҚИЛМАЙ ТУТИБ ЮРАДИГАН АЗИЗЛАРИМИЗНИНГ ДИҚҚАТИГА

"Ойдин кечалар"нинг кундузларидаги рўзалардан бебаҳра қолманг!

Ойдин кечаларда, яъни ҳар Қамарий ойнинг 13-, 14- ва 15-кунлари нафл рӯза тутишнинг фазилати ҳақида эшитган, билган ҳамда амал қилишни истаган ӯқувчиларимизнинг баъзилари бизга шу кунлар бошланишидан сал олдинроқ эслатиб қӯйишимизни илтимос қилишган эди.
Шунга жавобан энди "Аййамул бийз", яъни оқ кунлар бошланишидан уч ё тӯрт кун олдиндан эслатма бериб борамиз.
Ушбу Муҳаррам ойининг уч кун нафл рӯза тутиш тавсия этилган оқ кунлар 11-12-13 август, яъни пайшанба, жума ва шанба кунларига тӯғри келади. ИншаАллоҳ, бугун, чоршанба кечаси саҳарликка туриб, эрта пайшанба кунидан нафл рӯзани бошлаймиз.

Бу хабарни эшитганлар яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар. Чунки Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким яхшиликка далолат қилса, унга (ҳам) амал қилувчининг савобидек ажр (мукофот) ёзилади», деб айтганлар.
(Муслим ривояти).
Валлоҳу аълам
Дониёр Файз

@doniyorqori