Get Mystery Box with random crypto!

Жамият қоидаларига ҳурмат ва ижтимоий ишонч ҳақида Жамиятдаг | Муҳрим

Жамият қоидаларига ҳурмат ва ижтимоий ишонч ҳақида

Жамиятдаги ўзаро ишонч, ижтимоий қоидаларга бўлган ҳурматга қараб унинг қай даражада ривожланган, қайсидир маънода “улғайган” жамият эканини билиш мумкин. Бу ишонч ва ҳурматни эса кичкина, кундалик, бир қарашда арзимагандек туюладиган белгиларга қараб аниқласа бўлади.

Ўзим билган икки жамиятни мисол қилиб келтирсам. Биринчиси: Япония. Япон жамияти ҳақида, у ерда одамлар қоидаларга ҳаддан ташқари жиддий ёндашади, ҳамма нарса китобидек бўлиши керак, деган фикр кенг тарқалган. Сиз ҳам эшитгандирсиз. Кўп айтиладиган мисол: японлар машина умуман йўқ кўчада ҳам пиёдалар учун светофор яшил бўлмагунча кутиб туришади. Ростан ҳам шундай. Токиода бир кун сайр қилсангиз, бир неча бор бунга гувоҳ бўласиз. Бу мисолни чет элликлар, жумладан баъзи ватандошларимиз ҳам, японларнинг устидан кулишда ишлатишади, чунки японларнинг “робот”лигига исботдек туюлади. Тан оламан, ўзим ҳам бошида ҳайрон қолардим, бир жойга шошиб турганимда узоқ куттирадиган светофорларда ҳамма қимирламай кутиб туриши бироз ғашимни келтирар эди.

Токио бўйлаб сайрингиз давомида яна кўрадиган нарсаларингиз: кўчаларда ахлат қутиси бўлмаса-да, ҳеч ким еган музқаймоғи ё ширинлигининг қоғозини кўчага ташламайди, сақичини туфламайди. Машиналар 99% ҳолларда қоидага риоя қилади, секин ҳайдайди ва ҳеч кимга жаҳл билан сигнал чалмайди. Поездга ҳамма навбат билан чиқади, ҳеч тирсаклаб олдинга ўтишга уринмайди. Нафақат Япония ё Осиё, балки дунёнинг энг гавжум поезд бекатлари—масалан Шинжуку ё Икебукуро—миллионлаб одам тўғри томонда юргани ва қоидаларга риоя қилгани учун муаммоларсиз ва тўхталишларсиз, юрғизилган соат каби ишлайди. Ҳамма ўз ўрнини билади ва ҳеч ким—ҳеч ким—ўзини жамиятдан устун қўймайди.

Ўтган йили салкам тўрт ой Японияда тадқиқот билан бўлиб, Англияга қайтганимда, иккала жамият орасидаги фарқни яққол ҳис қилдим. Пандемиядан олдинги даврда йилига камида бир марта, бир ҳафта-ўн кун давомида Японияга борардим, аммо бу қисқа вақт бўлгани учунми, ўзимга таниш бўлган Япония ҳаёт тарзига тўлиқ ўрганиб улгурмаган бўлсам керак. Қисқаси, Англияга келиб, биринчи бўлиб сезганим—кўчаларнинг нақадар ифлослиги бўлди. Японияга кетишдан олдин шунча йил яшаб, бунга аҳамият бермаганимга хайрон қолдим. Кейинги бир ҳафта ичида бошқа фарқлар ҳам кўзга ташлана борди: ҳайдовчиларнинг майда қоида бузишлари, хизмат кўрсатиш соҳаси ишчиларининг қўполлиги ва ҳоказо. Аммо энг кўп сезганим—мен бўлмаган тўрт ойгина муддат ичида одамлар янада жаҳлдор ва сабрсизроқ бўлгандек, ҳатто безбетлашгандек, бир-бирига олдингидек ишонмайдиган, кундалик вазиятларда бошқаларга меҳр-оқибати камайгандек туюлди.

Ўша ойларда барча газета ва ТВ каналлари ошиб кетаётган бензин ва газ нархларини муҳокама қилиб, “келаётган инқироз” ҳақида жар солар эди. Аммо янгилик ўқимайдиган мен газеталарсиз ҳам бу инқирозни ҳис қилдим, унинг кичик белгиларини кўрдим, дея оламан. Албатта, жамиятдаги вазият охирги бир неча йил—Брексит, кейин эса коронавирус натижасида—ёмонлашиб келаётгани ҳеч кимга сир эмасди. Менимча анча тартибли ва қоидаларга амал қилинадиган жамиятда бирмунча яшаб келмаганимда ҳам буларни ҳис қилган бўлардим. Аммо инқирознинг кичик белгиларига бу даражада диққат қилмаган бўлардим балки.

Юқорида ёзганим ижтимоий ишонч ва қоидаларга ҳурмат аслида ўзбек тилидаги “меҳр-оқибатга” яқин тушунча. Битта фарқ бор: атрофдагиларга меҳрли бўлиш ёки бўлмаслик аслида танловдир. Аммо қоидаларга риоя қилиш ва бошқа фуқароларга ишонч билан ёндашиш жамиятда тартибнинг муҳим шарти. Меҳрибон бўлмасдан ҳам ҳурмат қилиш мумкин, чунки қоидаларга ҳамма амал қилса, охир-оқибат бундан ҳамма фойда кўради. Онда-сонда машинаси йўқ кўчада светофор кутиб қолса-да

Каналга обуна бўлиш https://t.me/profsherzod
Мақола маъқул бўлса, яқинларингиз билан бўлишинг