Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентда автомобиллар сони кескин ортганини сездим. 2016 йилд | Муҳрим

Тошкентда автомобиллар сони кескин ортганини сездим. 2016 йилда бунчалик машина кўп эмасди. Светофорнинг битта циклида ўта олмаслик камдан-кам учрайдиган ҳолат эди. Ҳозир эса светофорда узоқ туриш одатий ҳолга айланибди.

Камералар бор жойда ҳайдовчилар “полоса”ларни босмасликка ҳаракат қилишяпти, стоп-линиядан анча берида туришибди. Иккинчи “полоса”дан чапга бурилишлар анча камайибди. Бу жуда яхши. Камераларни янада кўпайтириш керак.

Шаҳарда светофорлар сони кўпайибди. Аввал оддий “зебра” бўлган жойларга светофорлар қўйилибди. Буям яхши.

Лекин ҳалигача 8та “полоса”ли кўчаларда светофорсиз “зебра”лар кўп. Бу жуда-жуда ёмон ва хавфли. Юнусобод ҳокимияти олдидаги пиёдалар ўтиш жойига ҳалиям сон кирмапти. Липиллайдиган “знак” — ғирт шармандагарчилик.

Машиналар, светофорлар, камералар кўпайгани ортидан автомобилларнинг ўртача тезлиги ҳам пасайибди. Маъқул!

Энг жиннихона чорраҳалар ўзгартирилиб, сал тартибга солинибди. Масалан, Аҳмад Дониш ва Мойқўрғон кўчалари чорраҳасидаги ўзгартиришларни оқлайман.

Аммо иккинчи даражали кўчалар, Тошкент ҳалқа йўли ўша-ўша дабдала. Ҳайдовчилар ҳам тор кўчаларда “встречка”дан обгон қилишяпти. Ҳаммаёқ “пробка” бўлган жойларда тутқаноқ тутгандек силтаб-силтаб ҳаракатланишяпти. Пиёдалар устига тўғри босишяпти.

Камера бор жойларда эса мўминтой бўлиб юришибди. Демак камераларни кўпайтириш керак. Қалаштириб ташлаш керак.

2016 йилга солиштирганда прогресс, аҳволни ўнглашга ҳаракат бор, аммо етарли эмас. Бу ҳаракатларни камида 10 бараварга кучайтириш, тезлаштириш керак, токи кўчаларда ўлимлар сони нолга тушмагунигача.

@zambarakning_oqi