Get Mystery Box with random crypto!

Энди мулк ҳуқуқидан маҳрум қилиш учун албатта суд қарори талаб | Hakimov Muhammadismoil

Энди мулк ҳуқуқидан маҳрум қилиш учун албатта суд қарори талаб этилади

“Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, эндиликда мулкка бўлган ҳуқуқни уни вужудга келтирган ҳужжатни бекор қилиш орқали тугатиш мумкин эмас. Агар ҳужжат ноқонуний қабул қилинган бўлса, фақат суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Бошқача айтганда янги ҳокимлар эски ҳокимнинг ер ёки мулк ажратиш ҳақидаги қарорини шунчаки бекор қилиб, кимнидир мулк ҳуқуқидан маҳрум этолмайди. Бунинг учун суд қарори талаб этилади.

Ердан ихтиёрий воз кечиш мулкдорнинг нотариал тасдиқланадиган аризасига асосан амалга оширилади. Энди бунинг учун ҳоким қарори бўлиши талаб этилмайди.

Юридик шахс тугатилганда унинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасига бўлган ҳуқуқлари бекор қилинмайди ва ер давлат захирасига қайтариб олинмайди. Мазкур ерлар тугатилаётган юридик шахснинг муассисларига уларнинг юридик шахсдаги улушига (қўшилган ҳиссасига) мутаносиб равишда ўтказилади.


@Muhammadismoil_Hakimov