Get Mystery Box with random crypto!

Эҳтиёт бўлинг Кўчага чиқинди ташлаганга катта жарима. 2.230. | Муҳаммад Аюб домла | Расмий канал

Эҳтиёт бўлинг

Кўчага чиқинди ташлаганга катта жарима.

2.230.000 сўм

Аммо бу шу дунёдаги жарима, охиратдаги жарима эса, унданда миллион чандон улуғдир.

Жабал (розияллоҳуанҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Учта жойга: сув ўзанларига, серқатнов йўлларга ҳамда соя-салқин ерларга ахлат ташлаб, лаънатга қолишдан қўрқинглар»,деганлар (Абу Довуд ривояти)

Ҳозирги кунда барча ерларда ахлат ташлаш учун алоҳида жойлар қурилган. Шундай экан, ҳар хил ахлат ва чиқиндиларни махсус жойларга ташлаш лозим, аксинча дуч келган жойга ташлаш мусулмончиликка ҳам, одамгарчиликка ҳам тўғри келмайди. Балки, бундай инсонларга, муқаддас динимизни таърифи, лаънатдир.

Муҳаммад Аюб тайёрлади.

Дўстларингизга улашинг!
t.me/Muhammad_Ayub_Domla