Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар: «Модомики сенда икки на | Mufrad.uz | Rasmiy kanal
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар: «Модомики сенда икки нарса — исроф ва манманлик бўлмаса, хоҳлаганингни е, хоҳлаганингни кий». Иккисини Бухорий ривоят қилган.
Шарҳ: Машҳур саҳобий Абдуллоҳ ибн Аббоснинг бу ҳикматли гаплари Набий алайҳиссаломнинг таълимотларини у зотдан эшитган кишининг ўз иборалари билан айтиши, десак хато бўлмас. Яна шуни таъкидлашимиз лозимки, ушбу ривоятларда Аллоҳ ҳалол қилган, ҳалол-пок йўл бидан топилган неъматлар ҳақида сўз кетмоқда.