Get Mystery Box with random crypto!

Ижтимоий тармоқда Янги йил байрами, уни нишонлаш ҳақида жуда к | MUBORAK.UZ | Shavkat Normuminov

Ижтимоий тармоқда Янги йил байрами, уни нишонлаш ҳақида жуда кўп салбий ва ижобий фикрлар бор. Келинг бугун Янги йилнинг минус томони ҳақида бироз гаплашамиз. Ушбу байрамнинг салбий томони ортиқча исрофгарчилик, кўча-куйда ахлат ташлаш, ичкилик оқибатида келиб чиқадиган жанжаллар, Қорбобо ниқобидаги жиноятчилар, сифатсиз маҳсулотларнинг кўп миқдорда ё акция ҳолатида сотилиши, уйқусизлик...
Кўча-атроф байрамдан кейин ахлатга тўлиб кетади, шаҳарда байрам куни ҳар-ҳар жойда тортишаётган, сўкинаётган инсонларни учратасиз.
Илтимосим, ўзи шундай ҳам салафану қоғозга тўлиб бораётган кўчаларга ўз ҳиссангизни қўшманг, спиртли ичимлик ичиб олиб, автомобил рулига ўтирманг, ўтган-қайтганга гап отманг. Тинчгина байрамни нишонланг, байрам муборак бўлсин!
Кейинги сафар Янги йилнинг яхшироқ томонлари ҳақида ёзармиз.


Шавкат Нормўминов