2024-06-25 12:50:38
Клуб раҳбарияти, Ўзбекнефтегаз ва Ўзбекистон Миллий банки (НБУ) ҳомийлигида спорт мажмуаси биноларини замонавийлаштириш ва уларни турли спорт турлари учун стандартларга мос келишига ҳаракат қилмоқда.
Спорт мажмуасида футзал, баскетбол ва волейбол спорт турлари билан шуғулланиш учун стандартларга жавоб берадиган шароитлар яратиш ишлари олиб борилмоқда. Бу турли спорт турлари учун зарур бўлган майдон, спорт инвентари ва қулайликларни ўз ичига олади. Шунингдек, спорт залда иситиш тизимини йўлга қўйиш ишлари бошланган. Бу эса йилнинг ҳар қандай фаслида ҳам машғулотларни ўтказиш имконини беради. Янги иситиш тизими ёшлар ва спортчиларга қишнинг совуқ кунларида ҳам спорт билан шуғулланиш имкониятини беради.
Муборак шаҳри ёшлари энди нафақат футзал, балки баскетбол ва волейбол спорт турлари билан ҳам шуғулланиш имкониятига эга бўладилар. Бу турли спорт турлари учун шароитларнинг яратилиши ёшларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ва спортга бўлган қизиқишларини оширишга ёрдам беради.
Халққа хизмат қиладиган бу иншоот нафақат ёшларнинг спорт билан шуғулланиши, балки жамоатчиликни спортга жалб қилиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлади. "Машъал" футбол клубининг ушбу қадамлари келажакдаги спортчиларнинг ривожланиши ва юқори натижаларга эришиши учун мустаҳкам пойдевор яратади.
#MASHALMEDIA
#Yo #tarix #yozamiz #yoki #tarixga #aylanamiz
3.4K views09:50