Get Mystery Box with random crypto!

Қуйидаги пост жуда ёқиб, нусха олдим. Аллоҳ пост муаллифини ях | Mubaşşir Ahmad

Қуйидаги пост жуда ёқиб, нусха олдим. Аллоҳ пост муаллифини яхшиликлар билан мукофотласин!

==================================
#milliykiyim #soxtamilliykiyim #sovetzulmi

Аёлларимизнинг миллий кийими деб баъзи бир "зиёли" шахслар мустабид тузимнинг 50 йиллик даврида шаклланган тасаввурларини қабул қилишади-да, лекин 1200 йилдан зиёд шаклланган ва айнан бизни диёрга хос бўлган кийимларни инкор қилишади.

Балки биз "араблар" диёридаги қабул қилинган кийимлар ўрнига паранжи ва чимматни қайтарармиз? Чунки уни миллий кийим эканлигига далил ва исботлар талайгина. Айнан сиз истагандек, арабистон ярим оролидан фарқли ўлароқ, биз учун ушбу кийим роса урф бўлган.

Бувимиз, Аллоҳ у кишини раҳматига олган бўлсин, мажбурликдан ҳар йили "Ҳужум"га чиқиб, паранжи ва чимматларини отар эканларда, кейин секин ўзлари билан олиб келган янги паранжи ва чимматни кийиб, қайтар эканлар.

Большевикларинг зуғумини таъсирини қаранг-ки, бизга "ҳужум"лар орқали киргизилган атиги 50 йиллик удумлар "миллий" бўлиб қолиб, 1100 йиллик миллийлик унутилиб кетди.

Бир нарсага тўлиқ далолат бера оламиз - аёлларини бизни ота боболаримизча ҳеч қайси диёр эркаклари эъзозламаган. Ҳатто исмларини ҳам рашк қилиб бош фарзанд номи билан аташган.

Момоларимиз чимматли юришни ўзларига виқор деб ҳисоблашган. Овозларини ҳам ошиқча чиқаришмаган ва ҳатто кераксиз равишда остона хатлаб чиқишмаган.
Ҳозирги "ўта маданият"ли бўлган "етказиш - доставка", "бозорлик - маркетлкурьер" каби хизматлар асрлар оша одатий бўлган ва оила таъминотида қўл келган. Кундалик харид учун ҳам ошиқча кўчага чиқмасликка ҳаракат бўлган.

Аёлларимизни бозорга чиқишга мажбур қилган Совет ҳукумати бўлган деб ўйлайман. Чунки ҳатто исмини ҳам рашк қиладиган боболаримиз ўз "гавҳар"ларини бозорларда овозини чиқариб, мол сотиб, эркагу-аёлга мулоқот қилишига йўл қўйишини ҳеч ҳам тасаввур қила олмайман.

Ва қаранг-ки Аллоҳнинг фазли ила эркакларнинг топган пулига берилган барака оилага кифоя бўлган.

Хуллас миллий кийим деганда мен учун аввало бувижонимнинг бошда чиммат ва паранжи, ичида узун, кенг, енглари ҳам шундоқ кўйлак, бошларида чиройли оқ румол, оеқларида маҳси ва кавуш бор, баъзида ҳавога қараб духоба нимча кийган ҳолларидаги қиёфалари кўз олдимга келади.

Лекин буни "зиёли" шахслар тасаввур қилишмайди. Билмадим, уларни бувижонлари еки катта момолари бугунги кундагидек шим еки калта кийимда очиқ бош билан юришгандир кўчада? Унда улар аниқ Ўзбекистон диёрида яшашганмикан?

Bahodir Fozilhujaev

@MubashshirAhmad