Get Mystery Box with random crypto!

ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИГА ЭҲТИЁЖМАНД ТАЛАБАЛАР ДИҚҚАТИГА! Талаб | Milliy rassomlik va dizayn instituti | RASMIY |

ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИГА ЭҲТИЁЖМАНД ТАЛАБАЛАР ДИҚҚАТИГА!

Талабалар турар жойини тақсимлаш бўйича Комиссия ўз ишини 2022 йил 5 сентябрдан бошлайди. Комиссия қарорига кўра ордер олган талабаларга жой ажратилади.
2021-2022 ўқув йили ТТЖ учун давлат тўлови 2022-2023 ўқув йилида ўзгаришсиз ҳолда қолдирилди.

Комиссияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши сўралади:
- Ариза;
- Ижтимоий аҳволи ҳақидаги маълумотномалар;
- Тўлов квитанцияси;
- паспорт нусхаси – 2 дона;
- фотосурат – 2 дона
.

Эслатма: Чин етим, ногирон, боқувчисини йўқотган ва кам таъминланган талабалар тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни Комиссияга тақдим этишлари шарт.

Ҳужжатлар тьюторлар томонидан қабул қилинади.

Тўлов учун: Shh/r: 4001 1086 0262 7370 9410 0051 001

Мурожаат учун телефон рақамлар:

1. Тасвирий санъат факультети: (99) 800 18 64
2. Амалий санъат ва дизайн факультети: (97) 707 11 17
3. Санъатшунослик ва музейшунослик факультети: (94) 493 22 22

Институт маъмурияти