Get Mystery Box with random crypto!

Сўхдаги 92 млрд сўмлик “мега”лойиҳа назоратсиз қолдими? Сўх т | 🚨Mr Tezkor

Сўхдаги 92 млрд сўмлик “мега”лойиҳа назоратсиз қолдими?

Сўх тумани — Ўзбекистоннинг тарихий масканларидан бири ҳисобланади. Effect.uz'нинг ҳудудий мухбири Ҳамиджон Аҳмедов сир-синоатларга бой бўлган ҳудудда журналистик суриштирув олиб борди.

Гап шундаки, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 8 августдаги 4798-сонли қарори асосида Қайроқ мавзесидаги салкам 1 500 гектар ерларни ўзлаштириш мақсадида янги сув насос станцияси қурилган ва бу учун давлат бюджетидан 93 миллиард сўм маблағ йўналтирилган.

Мухбиримизнинг маълум қилишича, айни пайтда Қайроқ массивида лалми ерларини ўзлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Афсуски лойиҳа ниҳоясига етмасдан туриб, ҳозирдан сунъий ҳавзаларга тортилган сув қувурлари тешилиб, сув исроф бўлмоқда.

Бундан ташқари, мембрана атрофида хавфсизлик чоралари етарлича кўрилмагани боис, “Демурсад” МФЙда яшовчи 7 синф уқувчиси чўкиб кетиб, ҳалок бўлди (ушбу воқеа бўйича расмий ташкилотлар томонидан изоҳ ёки маълумот берилмади).

Бу кетишда эзгу мақсадлар йўлида бошланган лойиҳанинг тақдири не кечади? Шахсан Бош вазир назорат қиладиган ҳудуд, нима учун четда қолиб кетмоқда?

Умид қиламизки, ушбу ҳолат Бош прокуратура ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан назоратга олиниб, айбдорларга чора кўрилади.

https://t.me/+TUnCbRhv-CU0NGUx
https://t.me/+TUnCbRhv-CU0NGUx