Get Mystery Box with random crypto!

Онажон... Бешигинг офтобда қолмасин дея, Бешигим ҳар недан а | Ota ona haqida sherlar

Онажон...

Бешигинг офтобда қолмасин дея,
Бешигим ҳар недан аянган онам.
Тўрт нафар забардаст ўғиллар қолиб,
Шу битта ҳас чўпга таянган онам.
Шу битта ҳассадек бўлолмадимми,
Онажон дардингиз ололмадимми?!

Меҳнатдан қочмаган экинлар экиб,
Меҳрлар кўрсатган жабрлар чекиб,
Чарчаган чоғлари бир зум энтикиб,
Оҳ дея деворга суянган онам.
Мен шу бир деворча бўлолмадимми,
Онажон дардингиз ололмадимми?!

Тўқликка шуҳликлар қилдик дамба дам,
Сиз эса боқдингиз кўзларингиз нам,
Дунёда ғам курмай ўссин деб болам,
Ташвишу ғамларга эланган онам.
Шу ташвиш ғамларни кўролмадимми,
Онажон дардингиз ололмадимми?!

Сафарга отлансам дуолар қилиб,
Ўғлимни юпатган, юзларин ўпиб,
Ортимдан йиғлаган соғинчга тўлиб,
Соғинчу, зорларга беланган онам. @mp3otaona
Мен шу соғинчларни туёлмадимми,
Онажон дардингиз ололмадимми?!

Йиғласам йиғлаган куйсам, куйинган,
Қалбида дардларим туйган, туюнган,
Бахтимдан менданда кўпроқ суюнган,
Аллоҳдан бахтимни тиланган онам.
Менчи, мен қадрингиз билолмадимми,
Онажон дардингиз ололмадимми?!