Get Mystery Box with random crypto!

Биласизми нима учун Ўзбекистон шу вақтгача Жаҳон савдо ташкило | MOTIVATSIYA_PSIXOLOGIYA_BIZNES_KUNDALIGI

Биласизми нима учун Ўзбекистон шу вақтгача Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлмаган?

Чунки тепадаги ҳамма катталарнинг шахсий бизнеси бор. Улар Ўзбекистонга олиб кириладиган қайсидир товар импортини мутлақ монопол қилиб олган. Агар кимдир ўша товарни олиб кирмоқчи бўлса, туғилганига минг пушаймон бўлади. Товарлари ё чегарадан ўтмайди, ўтса ҳам ҳеч қаерда сотолмайди.

ЖСТга аъзо бўлиш дегани, уларнинг монополиясига чек қўйилди, дегани. Аъзо бўлгандан кейин улар бир сўмга олиб, ўзимизда минг сўмдан сотаётган товарлар - 2-3 сўмга тушиб кетади. Бу иш билан эса йирик миллий ва трансмиллий компаниялар шуғулланишни бошлайди. Катта партияда олиб кирилган товарлар устига кам устама қўйилгани учун товарлар нархлари чет элникидай бўлиб қолади.

ЖСТга аъзо бўлсак, чет элдан қўл юкида товар ташийдиган майда савдогарлар йўқолишни бошлайди. Чунки уларга ўзбекнинг шаънини ерга уриб товар ташиш "невигодний" бўлиб қолади (катта-катта сумка судраган урушқоқ, аэропортда дуч келганга сумкамни олиб ўтинг деб илтимос қиладиган беандиша хотинларнинг куни битади). Натижада аэропортларда ўзбекларнинг обрўси ошишни бошлайди

ЖСТга аъзо бўлсак, биз ҳам ўзимизда туриб дунёнинг машҳур брендларига тегишли сифатли ва арзон товарларни сотиб олиш имконига эга бўламиз. (Sanjar Said)

@Qoraxabar - обуна бўлинг!