Get Mystery Box with random crypto!

Сариёғдан воз кечишга шошилманг! Сариёғ максимал даражадаги | Андижон Машина бозор

Сариёғдан воз кечишга шошилманг!

Сариёғ максимал даражадаги носоғлом егуликдек туюлади. Буткул ёғ бўлса, нимаси фойдали дейишингиз мумкин. Бироқ бу маҳсулотдан воз кечишга шошилманг, у сиз ўйлаганингиздан анча фойдали.

Сариёғ кўриш қобилияти, моддалар алмашинуви ва жинсий гормонлар синтезида муҳим бўлган А витаминига эга. Бу витамин ёғда эрувчан бўлади, шундай экан, сариёғ ушбу витаминнинг мукаммал манбаи бўла олади.

Шунингдек, маҳсулот E (иммунитетни мустаҳкамлайди), K (кальцийни ўзлаштиришда иштирок этади ва буйракларнинг нормал ишлашига ёрдам беради) ҳамда D (саратон ва юрак-қон томир касалликлари профилактикасида жуда муҳим) витаминларига бойдир. Дарвоқе, бу витаминларнинг барчаси ёғда эрувчан. Бу нимани англатишини тушунгандирсиз? Тўғри, сариёғ истеъмол қилиш керак

Андижон Мошина Бозор каналига обуна бўлинг
https://t.me/+z008Bz86mEs3YmRi