Get Mystery Box with random crypto!

Kanalimiz obunachilariga binoan Абу Саид Худрий розияллоҳу а | Mo'minning Hayoti

Kanalimiz obunachilariga binoan

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Азонни эшитганингизда муаззин нима деса, ўшани айтинглар», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

Азоннинг ҳаммасини эшитиб бўлганидан кейин Расулуллоҳга салавот айтиб, ортидан мана бу дуони ўқийди:
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким азонни эшитган пайтида

اَللَّهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ وَالصَّلاَةِ القَائِمَةِ آتِ مُحَمَّدًا الوَسِيلَةَ وَالفَضِيلَةَ وَابْعَثْهُ مَقَامًا مُحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ

«Аллоҳумма робба ҳазиҳид-даъватит таммаҳ вассолатил қоимаҳ, ати Муҳаммаданил васийлата вал фадийлаҳ вабъасҳу мақоомам-маҳмуданил-лазий ваъадтаҳ», деб айтса, Қиёмат куни унга шафоат бўлади», дедилар.

Маъноси: Эй бу комил дуонинг ва қоим бўлган намознинг Робби – Аллоҳим, Муҳаммадга васила ва фазилат бер, у зотни ваъда қилганинг мақтовли мақомда тирилтир.
Абу Довуд ривояти.
Ушбу дуони қилиб бўлиб, сўнгра хоҳлаганича дунёвий ва ухровий дуоларни қилаверади.

#duo

Yaqinlarigizga ham ulashing

@Mominning_hayoti | manfaatli kanal