Kanal manzili:
Toifalar:
Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
43.21K
Kanalning ta’rifi
Тўрт оёқли яхши, икки оёқли ёмон дея, 🔞 ва 101 хил мавзуда баҳслашамиз!
Киши кўпинча ҳақиқат изидан ёлғиз боришдан кўра кўпчилик билан бирга адашишни афзал кўради.
instagram.com/molxonauzb
threads.net/@molxonauzb
Молхонамиз эшиги: @kolxoz_molxonasi
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
0
4 stars
1
3 stars
0
2 stars
0
1 stars
2
Oxirgi xabar 10
2024-05-02 10:02:04
Энди тушундим, бошқа сектор фаолияти нега яхшиланмаётганига. Баъзи прокуратура ходимларига 15 про макс олиб бериш керак. Ўзларини ойлиги "редми 8 про" га ҳам етмайди. Ўзим олиб берай десам, сотиладиган мол йўқ-да.
@molxonauzb
21.0K views07:02
2024-05-02 06:42:52
Ақл қўйдир, нафс бўри, иймон эса чўпон. Агар иймон кучли бўлмаса, нафс ақлни ейди.
Мавлоно Жалолиддин Румий
@molxonauzb
16.4K views03:42
2024-05-01 19:01:10
Салом Май!
Бугун сизларга ўзбек блогосферасидаги бири бошқасини такрорламайдиган бир нечта блогларни тавсия қилмоқчиман. Орасида сиз танийдиган таниқлилари ҳам бор. Қолаверса, бу
блогларни шахсан ўзим диққат билан кузатаман, шу сабаб буни шахсий тавсия деб қабул қилинглар.
Марҳамат Аъзо бўлиш
17.4K views16:01
2024-05-01 18:40:14
648 минг бир ойга етадими?— Бир ўзимга етади. Фақат молхонадан четга чиқмай нон, сут, сув истеъмол қилиб юрсам.
@molxonauzb
18.5K viewsedited 15:40
2024-05-01 17:01:57
Қирғизистонда “Ўлмас полк” оммавий юриши бекор қилинди“Одамлар гавжум жойларда жиноят содир этиш хавфининг олдини олиш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширмоқдамиз”, — дейилади бошқарма матбуот хизмати хабарида.
Ўлмас полк” Қирғизистонда 2014 йилдан бери ўтказиб келинмоқда. Оммавий юриш фақат 2020 йилда коронавирус пандемияси сабабли бекор қилинганди.
Маълумот учун, бу йил хавфсизлик нуқтайи назаридан Россияда ҳам “Ўлмас полк” юришини ўтказмасликка қарор қилинган.
— Ўлиб кетган шахсларни расмини кўтариб олиб, “Ўлмас полк” деб юришини тушунмайман. Аслида очкўз “Ўлмас полк”лар ҳозир тирик-ку! Ҳозиргиларни расмини кўтариб юриш керак, “Тўймас полк” деб.
@molxonauzb
18.9K views14:01
2024-05-01 16:06:39
Қашқадарё далаларига чигирткалар ҳужум қилмоқда
Рост24'га йўлланган видеодаги чигиртка босган ҳудуд Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидаги “Оқдаҳана" қишлоғи эканлиги айтилмоқда.
Маълумотларга кўра, фермерлар ва қишлоқ одамлари ўз ҳисобидан дориларни сотиб олиб, чигирткалар ҳужумига қарши ўзлари курашаётган экан.
— Амалдорлар тушунмаяпти. Менимча, чигирткалар митинг қиляпти. Улар нимадандир норози. Митингни 1 майга алоқаси йўқдир.
@axborotuz
17.1K views13:06
2024-05-01 15:38:38
— Амалдор ва халқ… ёки, амалдор ва бола пули, деса ҳам бўлаверади.
@molxonauzb
22.5K viewsedited 12:38
2024-05-01 11:00:38
— Ер ўпирилса, устини бир метр асфальт қилмайдими, фойдаси йўқ. Асфальт қилаётганлар қаердан билсин, ҳар бир ерни қаричлаб тешиб юрмайди-ку.
Умиджон ўпирилган жойни: “
ҳақиқий Ўзбекистон” дебди. Шу гапи учун, ўша ямага 15 кунга тиқиб қўйиш керакмиди.
@molxonauzb
18.7K views08:00
2024-05-01 10:44:39
Дунё рейтингида ҳавоси ифлос мусобақасида биринчилардан кетаётганимизга, мана, бизни юртда ҳам тоза ҳаво қолган, дегандек эшитилди менга.
— У жойларда ҳам яқин 10-20 йилларда тоза сўзидан бўлак ҳеч нарса қолмаса керак.
— Бир томонда яшил макон доирасида кўкармайдиган таёқ экиш ишлари авжида бўлса, иккинчи томонда цемент ишлаб чиқариш цехлари авжига чиқяпти. Гап йўқ. Босингизлар.
@molxonauzb
18.5K viewsedited 07:44
2024-05-01 10:32:41
Паркентдаги Кумушкон ва Чашма қишлоқларига расман «туризм қишлоғи» мақоми берилдиКумушкон ва Чашма қишлоқлари табиати, тоза ҳавоси, яшаш тарзи, маданий мерос обекти ва зиёратгоҳлари билан сайёҳларни ўзига жалб қилмоқда. Ўтган йили Паркент туманида 50 мингга яқин хорижий ва 900 мингга яқин маҳаллий сайёҳлар меҳмон бўлди.
— Шаҳар ва туманларга ҳали цемент, ҳали қизилмия цехларига рухсат бериб, ҳавони энасиникига тиқиб, энди шу каби жойларимиз билан сайёҳларимизга мақтанишимиз ғалатимасми?! Тоза ҳавони расво қилганлар аслида кимлар? Қора халқми, ё сайёҳларга мақтанаётганлар?
@axborotuz
17.9K views07:32