Get Mystery Box with random crypto!

Қишлоқ хўжалигида катта муаммо бу кўчатларнинг касалланиши бўл | Молхона | Барча икки оёқлилар - душман…

Қишлоқ хўжалигида катта муаммо бу кўчатларнинг касалланиши бўлиб қолган. Ҳатто саримсоқ пиёзнинг ҳам кушандаси бор бугун. Бошқа экин ва кўчатларни айтмасангиз ҳам бўлади.

Агробанк томонидан бошланган Agro in Vitro лойиҳаси бу муаммоларни ҳам ҳал қилишга қаратилган. Нидерландия технологияси асосида Ўзбекистонда жорий қилинган ва Марказий Осиёда ягона бўлган дастур асосида кўчатлар ҳеч қандай вирус ва касалликларсиз ўстирилади ва етиштирилади. Бу эса қишлоқ хўжалигидаги энг катта муаммолардан бирини бартараф этишга ёрдам беради.

Agro in Vitro лойиҳаси ҳосилдорлиги юқори, экспортбоп кўчатлар етиштириш ва мева-сабзавотларни янги, серҳосил навларини кўпайтиришга ёрдам беради. Бу ўз навбатида соҳадаги импортни ҳам кескин қисқартиради.

— Тўппа-тўғри, саримсоқ пиёз нима бўлибди, ҳаттоки бюджетни пулларини ҳам кушандалари бор-ку!..

@axborotuz