Get Mystery Box with random crypto!

Ҳайдовчиларга қулоқчин ёки bluetooth орқали телефондан фойдала | MOBILSET.UZ

Ҳайдовчиларга қулоқчин ёки bluetooth орқали телефондан фойдаланишга рухсат этилди

Ўзбекистонда ҳайдовчиларга транспорт воситасини бошқариш вақтида уяли алоқанинг хавфсиз ва қўлни банд қилмайдиган техник воситалари — қулоқчин ва bluetooth орқали фойдаланишга рухсат берилмоқда. 30 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев тегишли Ўзгаришлар 1 декабрдан кучга кирди.

Янги таҳрирдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128−1-моддасига мувофиқ, транспорт бошқаруви вақтида рухсат этилган қурилмалар орқали эмас, балки тўғридан-тўғри телефондан фойдаланиш БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Жарима қўлланилганидан кейин бир йил ичида такроран содир этилган ушбу ҳуқуқбузарлик учун санкция моддадан чиқариб ташланган. Аввал БҲМнинг 4 баравари миқдорида жарима ёки 6 ойгача транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси белгиланганди.

Ҳужжат қуйи палата томонидан 18 октябрда, Сенат томонидан эса 19 ноябрда маъқулланганди.

Каналга обуна бўлинг
@mobilsetuz