Kanal manzili:
Toifalar:
Savdo
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
380
Kanalning ta’rifi
Tezkor Yangilik Xabarlar 🌐
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар бизда!
Мурожат ва таклифлар
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
2
4 stars
0
3 stars
0
2 stars
0
1 stars
0
Oxirgi xabar
2023-01-06 05:12:20
#Тезкор #Диққат
Оналарга ишхоналардан уйларига эрта жавоб берилади.Фарзандлари боғчага бораётган бюджет ташкилотларида ишлайдиган аёлларнинг иш вақти иш ҳақи камайтирилмаган ҳолда қисқартирилади.
10-18-январь кунлари мактабгача таълим ташкилотларида навбатдан ташқари таътил эълон қилиниши муносабати билан мактабгача таълим ёшидаги
(3-7 ёшли) болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёлларга меҳнат шартномаси шартларига биноан меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирмасдан, иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади.
Болалари боғчага борадиган оналарга бу хабарни етказинг
32 viewsedited 02:12
2023-01-06 05:11:49
#Тезкор #Диққат
Аномал совуқ пайтида ҳам электр энергиясида чекловлар киритиладиЎзбекистонга Волгабўйи ҳудудларидан совуқ нам ҳаво массалари кириб келишига қарамасдан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига киритилаётган чекловлар давом эттирилади.
Шунингдек, энерготизимда содир бўлиши мумкин бўлган йирик аварияларни олдини олиш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда тасдиқланган графикларга асосан қисқа муддатли чекловлар киритилади.
Бундан ташқари, ишлаб чиқариш корхоналарига табиий газ етказиб бериш ҳажми кескин камайтирилади.
30 viewsedited 02:11
2023-01-05 18:24:11
#Тезкор #Диққат
Мактабларда 2022-2023-ўқув йилининг III чораги 2023 йилнинг 18 январидан бошланади.
Жорий йилнинг 11-17- январь кунлари режалаштирилган дарс машғулотлари ўқув йили давомида бошқа мавзуларда тиғизлаштирилиб ўқитилади.
53 viewsedited 15:24
2023-01-05 16:01:23
Ўзбекистонда 9-15 январь кунлари аномал совуқ бўлиши кутилмоқда — Ўзгидромет
Жорий йилнинг 9 январь куни республика ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан Россия Европа қисмининг шимолий ҳудудларида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади.
9-11 январда республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
10-15 январда республика бўйича аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 12-17 совуқгача, кундуз кунлари 5-8 даража совуқгача; шимолда кечалари 17-22 совуқгача, Устюртда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 25-27 совуқгача, кундуз кунлари 7-10 даража совуқгача, жанубда ва Фарғона водийсида кечалари 5-10 совуқгача, кундуз кунлари 2-5 даража совуқгача пасаяди.
Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади.
55 viewsedited 13:01
2023-01-05 00:15:39
Қанни мантиқ?!
“Йўл йўқ - йўл қоидаси бор.
Чизиқ йўқ, аммо камера бор!“
Йўллари аянчли аҳволга келиб қолган, аммо энг сўнгги, энг қиммат Камералар билан жиҳозланган Ўзбекистон йўллари ҳақида
59 viewsedited 21:15
2023-01-04 19:04:16
#Маззами
Gentra 52 миллион сўмдан, Россияда катта акция кетмоқда
- Яна ойма-ой бўлиб 52 доллардан тўлаш имконияти ҳам бор экан.
Биз сизлардан жудаям миннатдормиз миллий бренд
92 viewsedited 16:04
2023-01-04 17:51:42
#Рекорд
Келаётган хафта Тошкентда -21 даража совуқ бўлиши ҳавфи бор
141 viewsedited 14:51
2023-01-04 12:26:58
#Тезкор #Расмий_хабар Давлат божхона қўмитасининг маълум қилишича,
декабрь ойида Ўзбекистонга келтирилган «Док-1 МАКС» дорисининг 3 та партияси, яъни, салкам 60 минг қутиси қатъий назорат остида сақланмоқда. Бундан ташқари, ушбу дорининг илгари келтирилилган 2 та партияси ҳам ДБҚ омборида ушлаб турилибди.
Божхона органлари томонидан салбий ҳолатлар кузатилган илк кунларданоқ дори воситасини эркин муомалага чиқармаслик бўйича барча чоралар кўрилган.
142 viewsedited 09:26
2023-01-04 10:02:22
#Кун_фотоси
Криштиано Роналду ва Жалолиддин Машарипов бир майдонда
49 views07:02
2023-01-04 04:17:09
#Билиб_олинг
Вазир "Қурамах" фирмаси дорилари сотувини тўхтатишга топшириқ бердиУшбу расмда "Quramax" нинг асосий дори воситалари рўйхати
Яқинларга улашинг, Огох бўлсинлар
62 viewsedited 01:17