Get Mystery Box with random crypto!

Дунё ўзгармоқда – бу фикр узоқ вақтдан бери одатий ҳолга айлан | Mirzohid Sport Klubi | Rasmiy

Дунё ўзгармоқда – бу фикр узоқ вақтдан бери одатий ҳолга айланганга ўхшайди. Бироқ, ўзгариш учун ўзгаришга интилиш арзимайди, зеро ҳар қандай ўзгариш нафақат атрофдаги ҳақиқатни, балки ўзимизни ҳам яхшилаши жоиз. Бугун эса яқинлар ва дўстларни қадимий, аммо ҳамиша навқирон Наврўз айёми билан табриклар эканмиз, барчага айнан шуни тилаб қоламиз: атрофдаги дунёни яхши томонга ўзгартириш, янгилаш ва яхшилаш. Тинчлик, эзгулик ва тотувлик йўлида янгиланиш, ёруғ келажак йўлида янги бошланиш. Ҳудди шундай, бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас. Байрам муборак, азизларим!

@mirzohdkarate