Get Mystery Box with random crypto!

Патронаж ҳамшираси – ўз касбига меҳрли ва шижоатли инсонлар та | Mirobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

Патронаж ҳамшираси – ўз касбига меҳрли ва шижоатли инсонлар танлайдиган касб

Ҳамширалар кўпинча шифокор соясида қолиб кетадигандек туюлса-да, аммо ундай эмас. Уларсиз соғлиқни сақлаш тизими тўкис бўлмас эди.
Ахир улар энг яқин ёрдамчи, ижрочи ва шифокор ҳамда бемор ўртасида воситачи ҳамдир.

Қаҳрамонимиз Дилобар аслида банк соҳасида таҳсил олган бўлса-да, оқ халат кийишга бўлган кучли истаги туфайли касбга қайта ўқиб, мана тўрт йилдирки патронаж ҳамшираси сифатида фаолият юритиб келади.

Иши – эрталаб соат 8дан кеч 17.00гача уйма-уй юриб, ётоқ беморлар ҳолидан хабар олиш, уларни парваришлаш, эндигина она бўлган аёлларга чақалоқ парваришида ёрдам ва маслаҳатлар бериш, умуман аҳоли ўртасида бирламчи профилактик тадбирларни амалга оширишдан иборат.

Аҳоли билан ишлаш қийинми, деган саволимизга “Йўқ, бу менинг вазифам, фақат бир илтимосим бор эди уларга”, дея жавоб берди.

Батафсил – видеомизда.