Get Mystery Box with random crypto!

Пробация хизмати ҳисобида турган 10 нафар шахслар жазо муддати | Mirobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

Пробация хизмати ҳисобида турган 10 нафар шахслар жазо муддатидан илгари озод этилди

Миробод тумани ИИО ФМБ биносида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.

Унда жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди судьялари билан ҳамкорликда пробация ҳисобида турган жазо ўтаётган шу билан бирга меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ва маҳалла томонидан ижобий томонлама тавсифланган маҳкумларни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод этиш юзасидан тақдимнома киритилди.

Сайёр судда 10 нафар маҳкумлар муддатидан илгари жазодан шартли равишда озод этилди.

Бундан ташқари маҳкумларни бандлигини таминлаш маҳсадида меҳнат ярмаркаси ташкил қилинди. Унда 5 та ташкилотлар мавжуд бўш иш ўринлари юзасидан қатнашдилар.

Ушбу тадбирга пробация ҳисобида турган 65 нафар назорат остидаги шахслар қатнашиб, улардан 11 нафари шу жойни ўзида ишга кириш истагини билдириб, ҳужжатлар расмийлаштириш учун корхонага таклиф этилди.

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|