Get Mystery Box with random crypto!

Август ойида Евро ҳудудда йиллик инфлация даражаси 9,1% га етд | Mirkonomika

Август ойида Евро ҳудудда йиллик инфлация даражаси 9,1% га етди, таққослаш учун, июль ойида йиллик инфлация даражаси 8,9% ни ташкил этган эди.

Август ойида энергия ресурсларининг йиллик инфлацияси бироз пасайганлигига қарамасдан, жуда юқорилигича қолмоқда, хусусан август ойида энергия ресурсларининг йиллик инфлацияси 38,3% ни ташкил этган(июль ойида бу Кўрсатгич 39,6% бўлган).

Давлатлар кесимида қараганда Франция ҳамда Испанияда йиллик инфлация бироз секинлашган бўлса, Германияда инфлация ярим асрдаги ўзининг энг юқори даражасига етган(августда йиллик инфлация 8,8%). Эстония Евро ҳудуда энг юқори инфлация даражаси қайд этилаётган давлат бўлиб турибди, Эстонияда йиллик инфлация август ойида 25,2% ни ташкил этган.

Июль ойида Европа Марказий банки асосий ставкани 0,5% га оширган эди(сўнги 11 йилда биринчи марта), инфлация даражасининг тезлашганидан англаш қийин эмаски сентябрь ойида ҳам асосий ставка сезиларли даражада оширилади.