Get Mystery Box with random crypto!

Қадрли “Севинч” жамоаси аъзолари! Сизни ва шу билан бирга алб | GOOOLL_LEGENDS

Қадрли “Севинч” жамоаси аъзолари!

Сизни ва шу билан бирга албатта жамоа мухлисларини чемпионлик билан чин қалбимдан табриклайман!

"Севинч" жамоаси - фаолияти бошланган онданоқ нафақат аёллар футболида балки бутун Ўзбекистон футболи тарихида ёрқин нур бўлган ва сиз буни яна бир бор исботладингиз, яна бир бор спорт оламида ана шундай мавқега лойиқ эканлигингизни кўрсатдингиз!
14 бор Чемпион бўлиш! Бу кичик иш эмас! Бу ғалабаларнинг ҳар бири ортида машаққатли меҳнат бор. Тинимсиз курашлар бор. Сизлар ҳақиқатда миллатнинг ёрқин вакилларисиз, гўзал ва кучли намоёндаларисиз!

Сизнинг бугунги ғалабангиз нафақат Қашқадарё аҳлини балки ватанимиз узра барча мухлисларнингизни чексиз қувонтирди. Футболни жондан севадиган "Шўртан ГКМ" МЧЖнинг улкан жамоасига қўшалоқ байрам кайфиятини тақдим этди. Ўзбекистон футболи тарихида эса алоҳида саҳифа, алоҳида из қолдирди!

Бугунги ғалаба учун барчангизга ўзим ва “Шўртан ГКМ” МЧЖ жамоаси номидан миннатдорчилик билдираман! Ғалабали юришларингиз бардавом бўлсин!

Ўн тўртинчи чемпионлик муборак бўлсин “СЕВИНЧ”!

Шухрат Асланов
"Шўртан ГКМ" МЧЖ Бош директори