Get Mystery Box with random crypto!

Уй ичида қулфланиб қолган 2 ёшли бола қутқарилди Кеча, 2-июнь | MILITSIYA UZB | Расмий канал

Уй ичида қулфланиб қолган 2 ёшли бола қутқарилди

Кеча, 2-июнь куни соат 18:31да Тошкент шаҳар ФВБ навбатчи-диспетчерлик хизматига Яккасарой туманидаги кўп квартирали уйнинг хонадонларидан бири эшиги қулфланиб, хонадонда 2 ёшли боланинг қолиб кетганлиги, шунингндек, ошхонадаги газ плитаси ҳам ёниқ қолганлиги бўйича ташвишли хабар келиб тушди.

Зудлик билан хабар қилинган жойга етиб борган қутқарувчилар махсус асбоб-анжомлар ёрдамида хонадон эшигини очиб, уй ичида қолган болани ота-онасига соғ-саломат топширдилар.

"Ўз навбатида, барча ота-оналардан фарзандларини назоратсиз ва ёлғиз қолдирмасликни сўраб қоламиз!", — дейилади ФВВ Ахборот хизмати хабарида.

@Militsiya_Uzb