Get Mystery Box with random crypto!

Қўқонда 4 ёшли болани машинанинг юкхонасига солиб қўйган эркак | MILITSIYA UZB | Расмий канал

Қўқонда 4 ёшли болани машинанинг юкхонасига солиб қўйган эркакга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Вояга етмаган болани онасининг мурожаатига асосан Жиноят кодексининг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб, ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиши таъминланди.

Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланди.

Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@Militsiya_Uzb