Get Mystery Box with random crypto!

#Муносабат Сергели туманида содир бўлган йўл транспорт ҳодисас | MILITSIYA UZB | Расмий канал

#Муносабат Сергели туманида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот (видео)

Жорий йилнинг 9-май куни соат 17:00ларда Сергели тумани Қумариқ кўчаси Автотунинг устахонаси қаршисида ҳайдовчи 2000 йилда туғилган А.Х КИА русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, пиёда 1997 йилда туғилган Д.К.ни уриб юборган. ЙТҲ натижасида пиёда олган тан жароҳатлари  натижасида шифохонага олиб борилганда вафот этган, унинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда. Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати.

@Militsiya_Uzb