Get Mystery Box with random crypto!

​​#foydali #sayohat #Turkiya Туркиянинг машҳур туманлари бў | Migrant.uz axborot-xizmat portali

​​#foydali #sayohat #Turkiya
Туркиянинг машҳур туманлари бўйлаб саёҳат қилишга нима дейсиз?

Туркия ўзининг гўзаллиги ва мафтункорлиги билан инсонларни ўзига жалб қилади. Бугун бу давлатда меҳнат қилиб келаётган муҳожирлар учун Туркиянинг энг гўзал туманлари ва уларнинг жойлашув манзиллар ҳақида маълумот берамиз.

1. Балат тумани

Балат Истанбулнинг Европа қисмида жойлашган. 15-асрда Султон Боязид II нинг таклифига биноан бу ерга яҳудий оилалар кўчиб келишган. Бу манзил бутун Истанбулдаги энг қадимий туманлар рўйхатига киради. Ранг-баранг бинолар сизга Истанбулни қайта кашф қилишингизга ёрдам беради.

МАНЗИЛ

2. Бебек тумани

Бебек тумани Истанбулнинг энг ҳашаматли жойларидан бири бўлиб, у шаҳарнинг маданий маркази ҳам ҳисобланади. Бебекда Истанбулнинг энг гўзал жойларидан бири бўлган Ашян боғи ҳам жойлашган.

МАНЗИЛ

3. Султанаҳмет тумани

Мовий масжид ва Аё София каби машҳур диққатга сазовор жойлар Султонаҳметнинг марказий майдонида жойлашган. Туманнинг тарихий қисми ЮНEСКО мероси рўйхатига киритилган. Туристлар саёҳатларини айнан шу жойдан бошлашади.

МАНЗИЛ

4. Фенер тумани

Туркия ўзининг ажойиб қаҳвалари билан машҳур. Айнан шу Фенерда Туркиядаги энг мазали қаҳвалар дамланади. Муҳожирлар орасида қаҳвани севувчилар бўлса, айнан шу туманга бориб кўришлари керак.

МАНЗИЛ

5. Бейоглу тумани

Бейоғлу Истанбулнинг энг кўп ташриф буюриладиган жойларидан бири бўлиб, у ҳам пойтахтнинг Европа қисмида жойлашган. Бу ер кўпинча одамлар билан гавжум бўлади.

МАНЗИЛ

6. Бешикташ тумани

Бешикташ шаҳарнинг тарихий қисмидир. Одамлар бу эрга асосан боғ ҳудудларида сайр қилиш, машҳур масжидларни зиёрат қилиш ва диққатга сазовор жойларда фотосуратлар олиш учун келишади.

МАНЗИЛ

7. Кузгунджук тумани

Бу ерда сиз ўзингизни бошқа бир оламга тушиб қолгандек ҳис қиласиз. Деразалари очиқ ва ёғочдан ясалган балконли ранг-баранг эски уйлар сизни 19-асрга қайтаради. Йилнинг исталган вақтида бу ерда ажойиб ижодий ва романтик муҳит ҳукм суради. Фақат замонавий автомобиллар бизга ҳозир XXI аср эканлигини эслатиб туради.

МАНЗИЛ

8. Нишанташ тумани

Бу манзилнинг ҳар қадамида жаҳон брендларининг кўплаб бутиклари жойлашган. Дўконлар Европа ва Американинг машҳур брендларига тегишли. Истанбул мода академияси ҳам айнан шу ерда жойлашган.

МАНЗИЛ

9. Кадыкёй тумани

Кадыкёй - Мармара денгизи бўйида жойлашган. Бу шаҳарнинг Осиё қисмига тўғри келади. С
Мазкур туман бутун шаҳарнинг маданий ва кўнгилочар ҳаётини бойитадиган Сурейя опера театри билан ҳам сайёҳларни ўзига жалб қилади.

МАНЗИЛ

10. Фотиҳ тумани

Фотиҳда кафе ёки ресторан, меҳмонхона, экскурсия қилиш учун жойларни топиш осон. Бу ерда сиз кўплаб сайёҳларни ҳам учратишингиз мумкин.

МАНЗИЛ

Мақолани суратлар билан мириқиб ўқиш учун бу ерни босинг.

https://t.me/migrantuzb - обуна бўлинг

https://migrantmobi.taplink.ws/ - бизни кузатиб боринг