Get Mystery Box with random crypto!

Мигрантлар ҳаёти

Telegram kanalining logotibi migrantlarhayoti — Мигрантлар ҳаёти М
Telegram kanalining logotibi migrantlarhayoti — Мигрантлар ҳаёти
Kanal manzili: @migrantlarhayoti
Toifalar: Savdo
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 976
Kanalning ta’rifi

Мусофирда юрган яқинларингизга улашинг фойдаси тегади...
Мурожаат учун: @MigrantMurojaati_bot
Одноклассники: https://ok.ru/group/64236582797539

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-10-31 06:47:06 Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Швейцариянинг “GLOBOGATE Concept AG.” ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тажрибали тиббиёт ходимларини Германия тиббиёт муассасаларига ишга жалб қилиш дастури ишлаб чиқилган.

Номзодлар учун талаблар:

Умумий ҳамширалик учун – реанимация ва интенсив терапия бўлмида 2 йил (фақат беморларни парваришлаган) бўлиши;

39 ёшдан ошмаган бўлиши;

шифохонада иш тажрибасига эга бўлиши (стоматолог, ўқитувчилик ва доришунослик, гинекология, шошилинч тез тиббий ёрдам, педиатрия, поликлиника-патронаж, акушерлик соҳасида шуғулланган номзодлар қабул қилинмайди);

судланмаган бўлиши;

жисмонан ва руҳан соғлом бўлиши;

тиббиёт коллежи (фақат 3 йиллик диплом ёки ОМХ) тамомлаган бўлиши;

беморларга ғамхўрлик қилиш қобилиятига эга бўлиши;

Ангрен шаҳрида ташкил этиладиган немис тили курсларида 10 ой давомида ўқиш (2 босқичли танловлардан муваффақиятли ўтган номзодларгина дастурда иштирок этади);

номзодлар немис тили курсларида қатнашаётган вақтда меҳнат фаолияти билан шуғулланмаслиги;

Тошкент шаҳридаги Гёте институти имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиши;

Лойиҳада иштирок этиш истагида бўлган фуқароларга қуйидаги шароитлар яратиб берилади:

Ангрен шаҳрида бепул турар жой;

ўқув хонаси;

ойлик стипендия (6 ой давомида).

Шунингдек, "GLOBOGATE Concept AG." қуйидаги харажатларни қоплаб беради ва хизматларни кафолатлайди:

немис тили ўқитувчиси ва ўқув материаллари;

тил даражаси учун Тошкентдаги Гёте институтида имтиҳон топшириш;

ҳужжатларни таржима қилиш ва тасдиқлаш;

ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаган номзодлар учун виза олиш ва Германияда ишга жойлашиш;

Тошкент халқаро аэропортидан Германияга авиачипта ва Германиядаги аэропортдан иш жойигача трансфер;

Германияда ҳамшира сифатида тан олингунга қадар 2 450 евро, тан олингандан сўнг 3 100 евро ойлик маош тўланади (Brutto).

Рўйхатдан ўтиш учун

Батафсил маълумот олиш

Мурожаат учун: 71-202-33-55 (ички рақамлар 40, 88) ёки 1282 қисқа рақами.


@migrantlarhayoti
215 views03:47
Ochish/sharhlash
2022-10-30 21:24:03 #xabarlar #huquq #Turkiya
Туркияда иш изнисиз ишлаш имтиёзи кимларга берилади?

Туркиянинг Меҳнат ва ижтимоий хавфсизлик вазирлиги хорижликларнинг ишлаш рухсатисиз ишлашини тартибга солувчи циркуляр (ёзма фармойиш) чиқарди

Фармойишга кўра, спортчилар, хорижлик фермерлар ва тадқиқотчилар ушбу имтиёздан фойдалана оладилар. Энди улар Туркияда рухсатномасиз ишлашлари мумкин.

Бу имкониятдан:

Мавсумий деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланадиганлар 6 ой;
Хорижлик спортчилар шартнома муддати тугагунга қадар;
Тадқиқотчилар икки йилгача фойдалана олади.

Бундан ташқари:

Илмий, маданий ва санъат соҳаларида ишлайдиган хорижликлар бир ойгача;
Талаба алмашинув дастурлари доирасида стажировка ўтайдиган хорижликлар тўрт ойгача
Туроператор вакили сифатида ишлаётган чет элликлар саккиз ойгача ишлаш рухсатномасиз ишлашлари мумкин.

Циркулярга кўра, нафақат чет эллик спортчилар, балки мураббийлар, спорт шифокорлари, спорт массажчилари ва шунга ўхшаш спорт ходимлари ҳам ишлаш учун рухсатномалардан озод қилинади.

@migrantlarhayoti
139 views18:24
Ochish/sharhlash
2022-10-30 20:01:13
Жарлик атрофида қурилган шахар. Туркия

Ўз вақтида бу жарликка эрига ёки хотинига хиёнат қилганлар ташлаб юборилган, лекин афсоналарда айтилишича шундай баландликдан йиқилиб ҳам омон қолганлар бор. Ана ўшалар бизнинг давримизгача етиб келишган.

Хўш бу жарлик қаерда? Номи нима? Жарликка улоқтирилган аждодлари ҳақида кўпроқ маълумот олмоқчи бўлганлар каналимизда борми?

@migrantlarhayoti
129 views17:01
Ochish/sharhlash
2022-10-30 16:24:36 Ўзбек-тожик чегарасида янги назорат-ўтказиш пунктлари очилади

Бу ҳақда «Ховар» ахборот агентлиги хабар берди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Тожикистон «Бекобод» чегара ўтказиш пункти фаолиятини қайта тиклаш бўйича ўзаро келишувга эришган.

Қўшни давлатлар божхона кўригидан ўтиш тартибини тезлаштириш ва чегара постларида транспорт воситаларининг тўсиб қўйилишининг олдини олишдан манфаатдор.

@migrantlarhayoti
145 views13:24
Ochish/sharhlash
2022-10-30 10:44:03
Билиб қўйган яхши!

Грин Карта ютиб олган фуқарони токи Америкага етиб боргунича яна қанча ”расход” кутиб турибди?

@migrantlarhayoti
162 views07:44
Ochish/sharhlash
2022-10-30 09:28:41
Хоразмда 24 ёшли аёл ҳамюртини Туркияга фоҳишаликка юбораётганида ушланди

Урганч халқаро аэропортида ҳамюртини Туркияга фоҳишалик қилиш учун олиб кетаётгани гумон қилинган аёл тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда «Маҳалла» телеканали орқали эфирга узатилган лавҳада маълум қилинди.

Қайд этилишича, 24 ёшли хазорасплик аёл бир неча йил Туркияда ишлаб, Ўзбекистонга қайтган. У ўз ҳамюртини Туркиядаги меҳмонхонада ишлашга олиб кетаётганида Урганч аэропортида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган.

Жиноят ишлари бўйича Тупроққалъа судида кўриб чиқилган ишда аёл танишини аслида фоҳишалик қилиш учун олиб кетаётгани маълум бўлган.

Айбланувчи Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 2-қисми билан айбдор деб топилган. Шунингдек, Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) қўлланилган ҳолда аёлга яшаш жойини соат 22:00 дан соат 06:00 га қадар чиқишни чеклашдан иборат тўрт йил озодликдан чеклаш жазоси тайинланган.

@migrantlarhayoti
164 views06:28
Ochish/sharhlash
2022-10-30 07:00:58
Россияда қисман сафарбарлик якунланди

Бу ҳақда РФ мудофаа вазири Сергей Шойгу Путинга ахборот берди.

Унинг сўзларига кўра, қўшинларга 300 минг фуқаро чақирилган.

Машғулотлардан сўнг 82 минг чақирилувчи қисман сафарбарлик доирасида фаол қўшинларга жўнатилди.

Полигонларда 218 минг киши тайёргарликдан ўтмоқда.

Келгусида қуролли кучлар кўнгиллилар ҳисобига тўлдирилади.

Россияда қисман сафарбарлик 21 сентябрдан бошлаб эълон қилинганди.

@migrantlarhayoti
170 views04:00
Ochish/sharhlash
2022-10-28 17:17:47
39 нафар Ўзбекистон фуқароси ишлаш учун Россияга кетди

РФ «ПСП» корхонаcи бўш иш ўринлари учун ташкил этилган танловлардан муваффақиятли ўтган бир гуруҳ ўзбекистонликлар Амур вилоятига жўнаб кетди, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.

@migrantlarhayoti
196 views14:17
Ochish/sharhlash
2022-10-28 08:36:00 Президент иссиқхоналарнинг газдан узилиш ҳолатини зудлик билан кўриб чиқишни буюрди

Иссиқхоналарни газ таъминотидан узиш ҳолати бўйича тадбиркорларнинг норозилигидан хабар топган Шавкат Мирзиёев зудлик билан мазкур масалани кўриб чиқиш учун Администрация раҳбари Сардор Умурзаковга тегишли топшириқ берди.

Администрация раҳбари бошчилигида ўтган мажлисда иссиқхоналарни табиий газ таъминотидан огоҳлантиришсиз узиш ҳолатлари бўйича жуда кўп эътирозлар билдирилаётгани, хусусан 25 октябрь куни республиканинг турли ҳудудларидан иссиқхоналари газдан узилган тадбиркорлар норозилик билдириб, Тошкентда тўплангани бўйича тегишли масъуллар қаттиқ танқид остига олинди.

Жумладан, Вазирлар Маҳкамаси ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутасадди раҳбарларининг ушбу масала билан умуман шуғулланмагани учун, тадбиркорларнинг муаммоларига ечим топмагани учун улар Президент Администрациясига келишмоқда, деди С.Умурзаков.

@migrantlarhayoti
202 views05:36
Ochish/sharhlash
2022-10-28 08:24:05
#Ўз_келажагимга_ўзим_инвестор

Андижонда меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар бандлиги таъминланиб, тадбиркорликка жалб қилинмоқда

@migrantlarhayoti
179 views05:24
Ochish/sharhlash