Get Mystery Box with random crypto!

#Мақола #Сохта_салафийларнинг_асоссиз_даъволари Сохта салафий | Meroj.uz

#Мақола #Сохта_салафийларнинг_асоссиз_даъволари
Сохта салафийларнинг зарарлари ва оқибатлар

“Хаворижлар” деб аталган тоифа анъанавий исломдан – аҳли суннат ва жамоатдан илк ажралиб чиққанлар гуруҳи бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни “дажжол малайлари” ва “дўзах итлари”, деб атаганлар ва доимо огоҳлантирганлар. Уламолар эса хаворижларнинг кимлар экани, қандай бўлишлари ва алоҳида хусусиятлари борасида фикр билдириб ўтганлар. Уларнинг якдил фикрлари шуки, хаворижлар ўз подшоҳларига ва давлатлари раҳбарларига қарши чиқувчи ва ўз юртларини уруш-жанжаллар гирдобига тортувчи бахтсиз нокаслардир. Биз уламоларнинг фикрларидан айримларини бирма-бир келтирмоқчимиз:
Аллома ал-Ожурий раҳимаҳуллоҳ “Шариат” деб аталган китобларида бундай деганлар:
“Хаворижлар ёмон, ифлос бир нажасдирлар! Уларнинг йўлида бўлган бошқа хаворижлар ҳам уларнинг мазҳабларини – эски ва янги ақидаларини улардан мерос олгандир. Улар подшоҳларга ва раҳбарларга қарши чиқадилар ҳамда мусулмонлар билан урушмоқни ҳалол санайдилар”

Бидъатчи гуруҳ ва оқимларнинг тарихини битган аш-Шаҳристоний раҳимаҳуллоҳ ўзларининг “ал-Милал ва-н-Ниҳал” номли асарларида хаворижлар тўғрисида бундай деганлар:
“Жамоат (жамият ва мамлакат аҳолиси) раҳбарлигига иттифоқ қилган ҳар бир ҳақ подшоҳга (давлат раҳбарига) қарши чиққан кимса хавориж деб номланади. У саҳобалар даврида хулафои рошидин (чаҳорёр) га қарши чиққан ёки улардан кейинги ҳар бир замонда уларга яхшилик билан эргашувчи қиёмат кунигача бўладиган подшоҳларга қарши чиққан бўлсин, фарқи йўқ!”


Ибн Ҳажар ал-Асқалоний раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳ ал-Бухорий”га битган “Фатҳ ал-Борий” номли асарларида хаворижлар ҳақида бундай деганлар:
أمّا الخوارج فهم جماعة خارجة اى طائفة و هو قوم مبتدعون سمّوا بذلك لخروجهم على الدين و خروجهم على خيار المسلمين
“Хаворижларга келсак, улар қарши чиққан тоифадир. Улар битъатчи гуруҳлар бўлиб, хаворижлар деб номланган. Бу уларнинг динга ва мусулмонларнинг яхшиларига қарши чиққанликлари учундир”
(Ибн Ҳажар ал-Асқалоний. “Фатҳ ал-Борий”, 12/296).

Толибжон Шарипов

КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
https://t.me/zaydibnhorisa