Get Mystery Box with random crypto!

Kadr ortida

Telegram kanalining logotibi menkadrortida — Kadr ortida K
Telegram kanalining logotibi menkadrortida — Kadr ortida
Kanal manzili: @menkadrortida
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 53
Kanalning ta’rifi

Хуллас хушимга келса ёзиб тураман, хурматсизликка йўймайсиз!

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-07-03 12:24:05 Ҳозир Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист Назира Мамбетшарипова билан телефонда гаплашдим. У киши кеча Нукусга учиб кетган ва ҳозир ўша ерда.

Назира Мамбетшарипова:
- Кеча Қорақалпоғистон ТВда жонли эфир бериб турдик, очиғи, йиғладим мен. Президент кеча "нега менга вазиятни етказмадинглар" деганда ҳақ эди. Ижтимоий тармоқда одамлар Конституцион ислоҳотлар бўйича кўп фикр ва савол беришди. Аммо бирор расмий шахс чиқиб, тушунтирмади, бу лойиҳа экани, халқнинг фикри сўнгги сўз бўлишини айтмади... Ҳўлга қуруқ аралашиб кетди. Ва бу кимларгадир қўл келди.

Кеча Президент келганида бутун Қорақалпоқнинг тинчликсевар зиёлилари, оналарининг, оталарининг руҳи кўтарилди. Атрофимдаги инсонлар, мен билган қорақалпоқликлар Ўзбекистон ислоҳотларини, ўзгаришларини қўллайди, кеча қорақалпоқликларнинг миллий ўзликни асрашга бўлган интилишини давлат раҳбарининг ўзи ҳам қўллаб-қувватлади. Конституциянинг Қорақалпоғистон билан боғлиқ масалаларига ҳеч қандай ўйлов ва иккиланишга ҳожат қолмади. Кеча эфирда туриб, имконим қадар шуларни айтдим. Бугун ўзбек халқи билан бирга яратган моддий бойликларимизни, шу тинч ҳаётимизни болаларимиз келажаги учун асрайлик, кўчага чиққанлар, ортга қайтинглар дедим. Тонгда твдан уйга қайтдим. Ота маҳалламда болалар ўйнаб юрибди, ҳар ким ўз иши билан... Айрим жойларда одамлар йиғилгани айтилди, аммо кечагидек эмас. Мен ўзим тонгда соат 6 да уйга қайтаётганда ортиқча одамни кўчада кўрмадим. Айни вақтдаги ҳолатни аниқ билмайман. Умид қиламан, яхшиланган.

Азиза, ўзбек дўстларимизга айтинг, ижтимоий тармоқда ўтириб, ўзбек фойдаланувчилари билан олишаётган, уларга ҳурматсизлик қилаётганлар қорақалпоғистонликлар фикрини ифодаламайди. Бизда ҳозир интернет йўқ. Уларнинг ким ва қай ғаразда, қаерлардадир ўтириб олиб ёзаётганини мана шу фактнинг ўзи ҳам тушунтиради.

Мен Қорақалпоғистонда туғилиб ўсдим. Фарзандларим Тошкентда катта бўлди. Бирор марта икки томонда ҳам дискриминация нималигини сезмадим. Бутун Республика ташкилотлари, жамоатчилиги келиб Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун ойлаб шу ерда яшаб-ишлаганини кўрдим. Икки юзи ёруғ ва дўст халқнинг боласи эканимдан фахрланаман. Азиза, cиз етказинг, биз ўзбекистонликларни яхши кўрамиз. У ерда ҳам, бу ерда ҳам ўзбек қорақалпоқ бир бирини севади.

@qurbonova_a
31 views09:24
Ochish/sharhlash
2022-07-03 10:09:17 Президент яна Нукусга йўл олди.
44 views07:09
Ochish/sharhlash
2022-07-02 22:00:48 Фармон билан Қорақалпоғистонда қуйидаги вақтинчалик чекловлар ҳам ўрнатилмоқда:

— жамоат тартибини, ўта муҳим ва тоифаланган объектларни ҳамда аҳолининг ҳаёт фаолиятини таъминловчи инфратузилма объектларини муҳофаза қилиш кучайтирилади;

— Қорақалпоғистон Республикасида ҳаракатланиш эркинлиги, шу жумладан, транспорт воситалари ҳаракати чекланади;

— жисмоний шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари текширилади, уларнинг шахсий кўрикдан ўтказилади, улардаги ашёлар ва транспорт воситалари кўздан кечирилади;

— тинч йиғилишлар, кўнгилочар, спорт ва бошқа оммавий тадбирлар ташкил этилиши ва ўтказилиши тақиқланади;

— юридик шахслар фаолиятини тўхтатиб туриш ёки тугатишга қаратилган иш ташлашлар ва бошқа ҳар қандай ҳаракатлар тақиқланади;

— қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар, махсус воситалар, заҳарли моддалар сотилиши тақиқланади.

— шунингдек, дори ва гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ҳамда этил спирти ва алкогол маҳсулотлари муомаласининг алоҳида тартиби жорий этилади.

— жисмоний шахслардан қурол ва ўқ-дорилар, заҳарли моддалар, юридик шахслардан эса қурол, ўқ-дорилар ва заҳарли моддалар билан бир қаторда ҳарбий ва ўқув-ҳарбий техника, портловчи ва радиактив моддалар вақтинчалик олиб қўйилади.

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
49 views19:00
Ochish/sharhlash
2022-07-02 21:33:26 Барча оммавий тадбирлар ҳам тақиқланмоқда

1 ойлик фавқулодда ҳолат даврида Қорақалпоғистон Республикасига кириш ва ундан чиқишнинг махсус режими жорий этилади.
50 views18:33
Ochish/sharhlash
2022-07-02 21:31:41
Қорақалпоғистонда 3-августгача фавқудодда ҳолат жорий қилинди

Фавқулодда ҳолат даврида соат 21:00дан 7:00гача комендантлик соати жорий қилинади. Миллий гвардия қўмондони Рустам Жўраев Қорақалпоғистон Республикаси коменданти этиб тайинланди.
50 views18:31
Ochish/sharhlash
2022-06-26 15:10:39
Киевдаги ракета зарбасига учраган турар-жой биноси вайроналари остидан 6 ёшли қизалоқ ҳам олиб чиқилди. Хабарга кўра унинг отаси қизчанинг ҳаётини асраб қолиш учун уни зарбадан тўсиб вафот этган.

@burchakostida
83 views12:10
Ochish/sharhlash
2022-06-25 09:15:10 ​"Самарқанд ош"

Кун хабари фонида тармоқда турли-туман овқатларнинг рецептлари билан бўлишилмоқда. Мен эса сизларга тақиқланган твиттерда жуда машҳур бўлган "Самарқанд оши" билан бўлишгим келди.

Бу ошнинг рецепти йўқ. Қозонга нима истасангиз солаверасиз. Ошнинг асосий маъноси - гуруч бўлишиям шарт эмас. Лекин охирида бу "Самарқанд оши" деб эълон қилиб юборасиз.

Ёқимли иштаҳа!
81 views06:15
Ochish/sharhlash
2022-06-25 08:31:10
Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларда Президент ваколат муддатини 5 йилдан 7 йилга ўзгартириш таклиф қилинмоқда

@daryo_live
66 views05:31
Ochish/sharhlash
2022-06-24 12:16:43 Шунда одамлар муҳокамани қаерда қилади
66 views09:16
Ochish/sharhlash
2022-06-24 12:15:28
Konstitutsiyani o‘zgartirish bo‘yicha qonun loyihasi Regulation.gov.uz'ga qo‘yilmaydi

Loyiha ertaga, 25-iyunda “Xalq so‘zi”, “Narodnoye slovo” gazetalari va “Mening Konstitutsiyam” saytida e’lon qilinib, 10 kun jamoatchilik muhokamasida bo‘ladi. Deputatlar loyihani birinchi o‘qishda ma’qulladi (suratda – ovoz berish natijalari).

@kunonline
61 views09:15
Ochish/sharhlash