Get Mystery Box with random crypto!

Фарғоналик фуқаро 160 кг гўштни деб 10 йилгача қамалиши мумкин | MELITSIYA UZB | Расмий Канал

Фарғоналик фуқаро 160 кг гўштни деб 10 йилгача қамалиши мумкин

Учкўприк туманида фуқаро О.Ф., М.Х.нинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган 9 447 000 сўмлик 165 килограмм мол гўштини сотиб олишга келишган. Харидор пулларни бир ҳафта муддатда беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан, мол гўштини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Вилоят ИИБ ахборот хизмати маълумотига кўра, ҳозирда ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ахборот хизматининг хабар беришича, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

FARG'ONALIKMISIZ QO'SHILING

@melitsiya