Get Mystery Box with random crypto!

Палов нархи 34 фоизгача қимматлаган, инфляция эса 9 фоиз! #Қан | MegaXabar | Rasmiy kanal

Палов нархи 34 фоизгача қимматлаган, инфляция эса 9 фоиз! #Қандай?

Бир йил ичида Сирдарёда палов нархи 34%га, Намангандада 32%га, Сурхондарёда 27%га қимматлаган.

Бошқача айтганда, ўзбекистонликларнинг асосий истеъмолидаги таом бўлган палов нархлари реалликларни кўрсатиб қўймоқда. Агар унинг ёнига "шакароб индекси"ни қўшсак, адолатли ҳақиқат янаям кўпроқ намоён бўлган бўларди. Чунки помидор 49,6%га, пиёз эса 34,1%га қимматлаган.

Бироқ шунга қарамай 2023 йил июнь ойи якунларига кўра йиллик инфляция расман 9,0%ни ташкил этган. Охирги марта бундан паст кўрсаткичли инфляция эски эпоханинг охири, 2016 йил август ойида қайд этилган эди (8,6%).

Янгиси биринчи бизда
@megaxabar жиддий хабарлар