2020-06-05 10:31:09
«Яшил» ҳудудлардаги масжидларда ибодатларни ташкил этиш бўйича талаблар белгиланди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан баёнот эълон қилди.
Республика махсус комиссияси томонидан туман-шаҳар кесимида “яшил” ҳудуд сифатида тоифага ажратилган минтақалардаги масжидларда 2020 йил
8 июнь, душанба куни бомдод намозидан бошлаб, кунлик беш вақт фарз намозлари ижтимоий масофаланишни сақлаган ҳолда (1,5-2 метр) адо этилади.
Масжидларда ибодатларни ташкил этиш бўйича қуйидаги талаблар белгиланди:
масжиднинг
кириш жойини дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш, бирламчи дезинфекциялаш воситалари билан таъминлаш;
ҳар бир намозхон тиббий ниқобда бўлиши, масжидга киришда
қўлларини дезинфекциялаш воситасидан фойдаланиши;
масжидга ташриф буюрган
ҳар бир шахснинг касаллик аломатларини текшириш, тана ҳарорати 37ºС ва ундан юқори бўлган ҳолатда фуқароларни алоҳидалаш ва
103 телефон рақами орқали
тез тиббий ёрдамга хабар бериш;
таҳоратхонадан фақат зарур шароитлар яратилган (бир марталик сочиқ-салфетка, антисептик воситалар, суюқ совинлар билан таъминлаш, қисқа муддатларда дезинфекция қилиш),
ижтимоий масофаланиш сақланган ҳолларда фойдаланиш;
масжидда
қўл бериб ёки қучоқлашиб саломлашиш тақиқланиши;
масжид
бинолари ва
ҳудудини ҳар куни дезинфекция қилиш,
хоналарни шамоллатиш;
масжид ҳудудида ҳар қандай кўринишдаги
савдо-сотиқни ташкил этмаслик, ҳадя ва совғалар тарқатмаслик;
расман
рухсат берилгунга қадар жума намозлари ташкил этилмайди;
масжид ходимлари ва
кўнгилли намозхонлардан ёрдамчи гуруҳлар тузилиб, улар томонидан масжид ҳудудида карантин талабларига риоя этилишини
назорат қилиш;
масжидлар фаолияти
жойлардаги Санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари
талабларига мувофиқ ташкил этилишини таъминлаш каби
тавсиялар жорий этилади.
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
14 views07:31