Get Mystery Box with random crypto!

Референдум тарғиботи боғчаларда олиб борилмайдиган бўлди Бир | Media24.uz

Референдум тарғиботи боғчаларда олиб борилмайдиган бўлди

Бир боғчада “Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники” шиори остида болаларга жўр бўлиб айттирилган видео катта шов-шув бўлганди.

Мактабгача таълим агентлиги маълумотига кўра, видеода боғча ходими референдум доирасида ўтказилаётган ташвиқот тадбирларидан руҳланиб, тарбияланувчиларга тушунча беришга уринган.

Айтилишича, ҳолат юзасидан республикадаги барча боғчаларга огоҳлантиришлар берилиб, бу каби ҳолатларнинг олдини олиш тавсия қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 30 апрель куни Конституцияга ўзгартириш киритишга бағишланган умумхалқ референдуми бўлиб ўтади.

@media24uz