Эртага, 10 июль куни чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишларига қабул тугайди
#abituriyent
Жорий йилдан бошлаб 6 та ОТМнинг хорижий тилларга ихтисослашган юқоридаги расмда қайд этилган айрим йўналишларига киришда
чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилади. Булар қуйидаги ОТМлар:
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети;
Самарқанд давлат чет тиллар институти;
Тошкент давлат шарқшунослик университети;
Тошкент давлат педагогика университети;
Қўқон давлат педагогика институти;
Нукус давлат педагогика институти.
Мазкур йўналишларга абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш
10 июлга қадар амалга оширилади. Демак, юқоридаги
54 та йўналиш учун
эртага қабул тугайди! Қўшимча маълумотлар:
чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон топшириладиган йўналишларни танлаган абитуриентларга фақат юқорида келтирилган 6 та ОТМнинг
54 та йўналишлари доирасида бештагача таълим йўналишларини танлаш имконияти берилади. Аммо бунда ҳам
фанлар кетма-кетлиги муҳим. Масалан, инглиз тили филологиясини танлаганда Шарқшуносликни танлаб бўлмайди, чунки у ерда инглиз тили йўқ.
чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳон топширадиган абитуриентлар чет тили фанидан тест синовлари топшириладиган йўналишларни танлай олмайди;
мазкур таълим йўналишларига кириш учун чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳонлар B1 даражаси формати ва баҳолаш мезонлари асосида ўтказилади;
чет тилидан B2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга абитуриентлар чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон топширмайди ва уларга чет тили фанидан имтиҳонларсиз максимал балл берилади.
@xushnudbek